fcnasaf.uz

  12 Oct 2017 Янгиликлар, Ўзбекистон Биринчилиги

Ўзбекистон Биринчилиги. "Насаф-2" ўз майдонида "Нурафшон"ни мағлубиятга учратди

Бугун Нурали Султонов шогирдлари – “Насаф-2” жамоамиз, Ўзбекистон Биринчилигининг 31-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида “Нурафшон” жамоасига қарши ўтказишди.

Кейинги учрашувларда омади чопмаган “Насаф-2” жамоамиз, бугун бор кучини бухороликларга қарши ташлашди. Натижада улар рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Учрашувдаги дастлабки тўртта гол футболчиларимиз томонидан биринчи бўлимдаёқ  киритилди. 14 ва 16-дақиқаларда Худоёрхон Сагдуллаев иккита голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 15-дақиқада Шоҳмалик Комилов битта голга муаллифлик қилган эди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Мирзабек Жониқулов орадаги ҳисобни 4:0га етказди. Бу голлардан кейин футболчиларимиз бироз ҳимояда суст ҳаракат қилишди ва 36-дақиқада ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди – 4:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли бўлди. Ўйиннинг асосий вақти ниҳоясига етганда ҳам ҳисоб ўзгармасдан қолди. Аммо қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришдилар. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Баҳром Нарзуллаев гол муаллифи бўлди - 4:2.

Ўйин асабийроқ тарзда кечди. Буни ҳакамлар қайдномасидан кўчирмада ҳам кўриб олишингиз мумкин. Яъни бугун ўйинчиларимизга олтита сариқ карточка кўрсатилди.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз бу турда майдондан бошларини баланд кўтаришиб, тарк этдилар.

“Насаф-2” жамоамиз навбатдаги 32-тур учрашувида Муборакнинг “Машъал-2“  жамоасини қабул қилади. Шу куни мухлислар кичик воҳа дербисига гувоҳ бўлишади. Учрашув 15 октябр якшанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилиги 31-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Нурафшон” (Бухоро)

12.10.2017. “Насаф” ФМ майдони. 16:00

Бош ҳакам: Бахтиёр Юлчараев (Гулистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшодбек Жуманиёзов (Хива), Жамир Искандеров (Нукус)

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

Голлар: Худоёрхон Сагдуллаев, 14’-1-0, 16’-3:0, Шоҳмалик Комилов, 15’-2:0, Мирзабек Жониқулов, 28’-4:0 – Жамшид Ҳасанов, 36’-4:1, Баҳром Нарзуллаев, 90+2’-4:2.

“Насаф-2”: 30.Амирбек Лутфуллаев, 5.Шерзод Насруллаев, 6.Илҳомжон Алижонов (с), 7.Отабек Комилжонов, 8.Шоҳмалик Комилов (22.Саддам Тўхтаев 61), 10.Худоёрхон Сагдуллаев (31.Сардоржон Абдухолиқов 88), 14.Достонбек Бердиқулов, 16.Наврўзжон Изатиллаев (33.Фарруҳ Абсаломов 78), 18.Жаҳонгир Қурбонбоев (45.Орифжон Муродов 46), 27.Мирзабек Жониқулов (38.Абдулла Миясарров 73), 42.Самандар Шукруллаев.

Захира: 25.Элшод Қодиров, 15.Жасур Жумаев.

“Нурафшон”: 1.Шахзод Шамсиддинов, 5.Бахтиёр Бозоров, 7.Азизбек Бобоев, 8.Феруз Муинов, 12.Қурбонбек Сатторов, 15.Муҳаммад -  Сидиқ Тимуров (10.Баҳром Нарзуллаев 46), 16.Жаҳонгир Хайриев, 21.Шуҳрат Салимов, 22.Умрилло Рамозонов (с), 77.Жамшид Ҳасанов, 23.Шокир Хўжаев (11.Фузаил Қорёғдиев 22).

Захира: 33.Рустам Ражабов, 9.Саиджон Ашуров, 17.Жонибек Ражабов.

Огоҳлантириш: Мирзабек Жониқулов (14), Саддам Тўхтаев (67), Жаҳонгир Хайриев (71), Шуҳрат Салимов (73), Худоёрхон Сагдуллаев (84), Орифжон Муродов (90+3). 