fcnasaf.uz

  09 Nov 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф”-“Шўртан” баҳсига ташриф буюриш учун асосий сабаблар

Бугун “Марказий”да Қашқадарё дербиси бўлади. Унда “Насаф” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бугун “Марказий” стадионимизга ташриф буюрган футбол ишқибозлари тарихий воқеаларга гувоҳ бўлишлари кутилмоқда. Қанақа воқеалар дейсизми? Марҳамат қуйидаги маълумотларни ўқинг.

“Насаф”  бу йилги чемпионатда шу пайтгача 27та учрашув ўтказди. Шулардан 13таси уй учрашувлари, 14таси эса сафар учрашувлари. Бу учрашувларнинг 18тасида ғалабага эришилди. Шулардан 12таси уй учрашувларида, 6таси эса сафар учрашувларидадир. Сафардаги 2 учрашувда дуранг қайд этилди. 7 учрашувда мағлубиятга учрадик. Шулардан 1таси уй учрашувида, қолган 6 мағлубият сафардаги учрашувларда. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини жами 51 марта ишғол қилишди. Шулардан 27таси уй учрашувларида, 24таси эса сафар учрашувларида. Дарвозабонларимиз ўз дарвозаларидан 17та тўп ўтказиб юборишди. Буларнинг 2таси уй учрашувида, қолган 15таси сафар учрашувларида. Бўлиб ўтган учрашувлар жами 56 очко қўлга киритилди. Шулардан 36таси уй учрашувларида, 20таси сафар учрашувларида.

Жамоамиз бугун ўз тарихида олий лигадаги  616-учрашувда майдонга тушади. “Аждарлар” 349-ғалабасини қўлга киритишларига яқин. Энг қизиғи! Мухлислар бугун “Насаф”нинг 1120-голига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Бу йилги чемпионатдаги тўпурарларимиз

Драган Черан – 16 (шулардан 3таси пеальтидан)

Баҳром Абдураҳимов – 9

Бобир Абдухолиқов – 7

Игорь Голбан – 3

Шахбоз Эркинов – 2

Фарруҳ Сайфиев – 2

Азизжон Ғаниев – 2

Шароф Муҳитдинов – 2

Дониёр Нарзуллаев – 2

Жасур Ҳасанов – 1

Акмал Шораҳмедов – 1

Одил Ҳамробеков – 1

Ислом Рашидхонов – 1

Ислом Кенжабоев – 1

Жами: 50та

Изоҳ: 2-тур “Насаф” – “Бухоро” 2:1 учрашувида Пасичник ўз дарвозасига гол урган.

Жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев,  бугунги учрашувда ўз шогирдларини чемпионатдаги 149-марта майдонга бошлаб тушади. Шу пайтгача Бердиев қўл остидаги “аждарлар” 96 марта ғалаба қозонишган.

Шундай экан, марҳамат “Марказий”га ташриф буюринг! Ажойиб учрашувни мириқиб томоша қилинг!