fcnasaf.uz

  11 Oct 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Фарғонадаги учрашувни Асимов бошқаради

“Насаф” олий лига 24-тур учрашувини Фарғонада “Нефтчи” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 13 октябр шанба куни “Истиқлол” стадионида соат 16:30да бошланади.

Бугун 24-тур учрашуви ҳакамлари номи маълум бўлди. Унга кўра, “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини ФИФА  ҳаками Азиз Асимов бошқаради. Унга қанотларда Ришат Нуъмонов ва Сервер Еремеевлар ёрдам беришади. Учрашув ҳакамларига Анотолий Рубаков,  захира ҳаками сифатида ёрдам беради. Ҳакамларнинг барчаси Тошкент шаҳридан.

Учрашувда ҳакамлар ишини Андрей Клепиков баҳолаб боради. Тошкент шаҳридан.

Шунингдек Алексей Фролов Фарғонадаги учрашувга ЎзПФЛ вакили сифатида ташриф буюради.

ЎзПФЛ 24-тур

“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши)

13.10.2017. “Истиқлол” стадиони. 16:30да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Ришат Нуъмонов (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)

Захира ҳаками: Анотолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Азиз Асимов жамоамиз иштирокидаги бу йилги баҳсларни ҳозиргача  бошқармаган.