“Ал-Жазира” 4 март куни ташриф буюради

Жамоамизнинг Осиё Чемпионлари лигасидаги илк рақиби - Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” футбол клуби делегацияси ўйиндан икки кун илгари Қаршига етиб келади.
Бизга маълум бўлишича, рақибларимизнинг 46 кишидан иборат делегацияси 4 март куни чартер рейс орқали Абу Даби-Қарши авиайўналиши бўйича маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Қашқадарё марказига етиб келишлари режалаштирилган ва ўйин тугаши билан кечки соат 23 да улар худди шу йўналиш орқали ўз юртларига қайтиб кетишади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ “А” гуруҳидан ўрин олган “Насаф”- “Ал-Жазира” жамоалари ўртасидаги учрашув 6 март, сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” учрашувда соат 19:30 да бошланади.
433
22.02.2012 




