fcnasaf.uz

  14 Apr 2017 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

Ёшларимиз яна мағлубиятга учрашди

Бугун Ёшлар лигаси 6-турида “Насаф” ёшлари сафарда, “Локомотив” жамоаси ёшлари билан баҳс юритишди.

Учрашувдаги ҳисоб 18-дақиқада очилди. Мезбонлар жарима майдонимиз яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима тўпи оширилган пайтда,  Мўминқулов жарима майдони ичида тўп йўналишини ўзгартирди ва дарвозамизни ишғол қилди – 1:0.

Бу муваффақиятдан руҳланган майдон эгалари, ҳужумларга зўр беришди ва 23-дақиқада иккинчи голни уришга эришдилар – 2:0. Бу голни Бобурбек Эргашев киритди.

Ўз дарвозаларидан икки гол ўтказиб юборган ёшларимиз, ҳисобни қисқартириш учун олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Майдондаги ташаббусни  энди ёшларимиз ўз қўлларига олишди.

Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида катта тезлик билан олдинга интилган Дилшод Хушбаков дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унга қаршилик қилишни бошқа йўлини топа олмаган дарвозабон, уни чалиб йиқитди. Ҳакам 11 метрлик жарима тепишни кўрсатди ва дарвозабонга огоҳлантириш берди. Хушбаков жаримани голга айлантирди – 2:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Тўғри, баъзида у ёки бу жамоада устунлик сезилиб турди. Гол уриш имкониятлар ҳам яратилди. Аммо ҳеч кимга дарвозага гол киритиш насиб этмади.

Шундай қилиб,ёшларимиз бу сафар мағлубиятша учрашди.

Ўринбосарларимиз навбатдаги тур учрашувини 22 апрел  куни ўз майдонларида ўтказишади. Бу учрашувда жамоамизга  “Обод” ёшлари рақиблик қилишади.

Ёшлар лигаси, 6-тур

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:1

14.04.2017. ТТЙМИ стадиони. Соат 16:00да

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Хуснитдин Баҳодиров, Жалолиддин Хуснитдинов (Тошкент), Сергей Еремеев (Тошкент)

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)

Голлар: Шохрух Мўминқулов 18’-1:0, Бобурбек Эргашев, 23’-2:0 – Дилшод Хушбаков (пенальтидан)  35’-2:1.

“Локомотив”: 1.Вагин Владимир, 7.Бобирбек Тиллабоев (28.Акбар Қучқаров 58, 68.Азамат Одилов 90+4), 8.Жаҳонгир Сафаров, 17.Шоҳруҳ Мўминқулов (11.Алишер Шералиев 80), 18.Рустам Ҳамроев, 21.Улуғбек Абдуллаев (36.Юсуф Шоимов 90+3), 24.Азизбек Омонов (41.Хамидулло Собиров 67), 31.Отабек Муҳаммедов, 70.Бобурбек Эргашев (10.Бек Абдуллаев 63), 77.Дилшодбек Эргашев, 87.Фаррухжон Иброҳимов (с).

Захира: 96.Рустам Нортожиев.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов (с) (43.Алфайзи Неъматов 81), 6.Сирожиддин Қўзиев (13.Муҳриддин Зоиров 65), 20.Акмал Мозговой, 28.Сардор Садуллаев (22.Жавоҳир Шокиров 69), 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 41.Шерзод Насруллаев, 19.Дилшод Саитов (16.Жаҳонгир Қурбонбоев 53), 14.Худоёрхон Сагдуллаев (7.Акмал Олимов 26), 35.Ислом Рашидхонов, 9.Дилшод Хушбаков.

Захира: 44.Музаффар Шарипов, , 34.Наврўзжон Саидов.

Огоҳлантириш: Вагин Владимир 35, Дилшодбек Эргашев  81, - Акмал Мозговой 56, Ислом Рашидхонов 66, Муҳриддин Зоиров 89.

Учрашув фотогалереясини мана бу ҳавола орқали томоша қилинг.