fcnasaf.uz

  17 May 2017 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

Ёшларимиз кичик воҳа дербисида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди

Бугун ёшларимиз кичик воҳа дербисида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёшларимиз шу пайтгача ўтказган ўйинлари ичида энг чиройли ва ҳужумкор ўйинини намойиш этишди. Ёшларимиз шунингдек бу йилги биринчиликда илк марта йирик ҳисобдаги ғалабасини ҳам нишонлашди.

Учрашув ҳақида умумий қилиб айтадиган бўлсак, ёшларимиз бугун рақибига ҳеч қандай имкон бермади. Улар майдонда тўлиқ устунлик қилишиб, ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди.

Учрашувда дастлаб жамоамиз 11 метрлик жарима тўпига эга бўлишди. Бу вазиятда тўрт нафар ўйинчиларни алдаб ўтган, тезкор ўйинчимиз Ислом Кенжабоевни  ҳимоячилар жарима майдончасида қуполлик ишлатишга мажбур бўлишди. 11 метрлик жаримани “жабрланувчи”нинг ўзи ижро этди. Афсуски, тўп дарвоза тўридан жой олмади, бунда меҳмонларга дарвоза тўсини ҳам “ёрдам берди”.

Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар бари-бир ўз самарасини берди. 37-дақиқада Алфайзи Неъматов учрашувда ҳисобни очди – 1:0. Орадан икки дақиқа ўтиб, жамоамиз яна бир марта 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунда “Машъал” жамоаси ёшлари ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнашган эди. Бу сафар Дилшод Хушбаков жаримани аниқ амалга оширди ва ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам ёшларимиз устунлигида ўтди. Бу ҳисобда ўз аксини кўрсатди. Иккинчи бўлимда яна Дилшод Хушбаков битта гол ва Дониёржон Нарзуллаев  эса иккита гол муаллифи бўлди.

Шундай қилиб, ёшларимиз кичик воҳа дербисида тўлиқ устунлик қилишиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшлар лигаси, 11-тур

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 5:0 (2:0)

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент),

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Жасур Бўриев (Қарши),

Захира ҳаками: Сухроб Сатторов (Шахрисабз).

Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Голлар: Алфайзи Неъматов, 37’-1:0, Дилшод Хушбаков (пен.), 39-2:0, 55’- 4:0, Дониёржон Нарзуллаев, 52’-3:0, 79’-5:0.

Ноаниқ  пенальти: Ислом Кенжабоев 25’

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев (44.Музаффар Шарипов 46), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Дилшод Саитов (7.Акмалжон Олимов 61), 9.Дилшод Хушбаков (13.Муҳриддин Зоиров 58), 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 16.Сайдулло Раҳматов (32.Жасур Жумаев 70), 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев (38. Дониёр Нарзуллаев 46), 28.Сардор Саъдуллаев (19.Шерзод Насруллаев 66), 43.Алфайзи Неъматов (34.Худоёрхон Сагдуллаев 61).

Захира:

"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов (99.Жонибек Мўминов 79), 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев (9.Фирдавс Асадов 46), 17.Владислав Павленко (13.Искандар Шодмонов 70), 18.Бекзоджон Турсунов, 22.Шахзод Абдурахимов (7.Сиёвуш Ёқубов 70), 23.Шокир Юлдашев (10.Ойбек Жўраев 60), 24.Аббос Омонов (16.Турғунпўлат Турғунов 71), 25.Шоҳжаҳон Қиличев (20.Зафар Акрамов 56), 47.Мўминжон Мелиев, 70.Жонибек Мирзоқулов.

Захира:

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев 66  -  Раҳимжон Давронов 8, Сирож Мелиев 58, Шаҳзод Абдураҳимов 64.