fcnasaf.uz

  12 Sep 2018 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

Ёшлар лигаси. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:0

Бугун ёшларимиз иккинчи босқичнинг 23-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан, сафарда куч синашди.

Учрашувни мезбонлар эҳтиётлик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларда улар асосан эътиборни ҳимояга қаратишди ва қарши ҳужумларда ҳаракат қилишди. Ёшларимиз эса эътиборни асосан ҳужумларга қаратишди. Бу орқали гол уриш учун кетма-кет вазиятларга эга бўлишди. Айниқса Худоёрхон Сагдуллаевни жарима майдончасидан узоқроқдан амалга оширган жарима тўпи, стадионда йиғилган мухлисларни қаттиқ ҳаяжонга солди. Тепилган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтган эди. Унинг қайта тепган тўпи эса ноаниқ йўналиш олди.

Ўйин шундай давом этаётган эди. Аммо 28-дақиқада мезбонларнинг ташкил этган ҳужуми гол билан якун топди. Дастлаб Дилшод Баратов яқин масофадан дарвозамизга зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса Муслим Қурбонов дарвозамизга аниқ зарба билан йўналтирди, тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:0.

Ёшларимиз бугун ўзларининг энг мазмунли ўйинларидан бирини ўтказди десак, муболаға бўлмайди. Аммо бу ҳисобда ўз аксини топмади. Бугун ҳаттоки бирга-бир вазиятларда ҳам футболчиларимиз дарвозага гол кирита олишмади.

Ўйиндаги ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, ёшларимиз иккинчи босқични мағлубият билан бошлашди.

Энди ёшларимиз яна бир учрашувни сафарда ўтказишади. 21 сентябр куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши тўп суришади.

Ёшларимизга бу учрашувда омад тилаб қоламиз.

Ёшлар лигаси, 23-тур

“Қўқон-1912” - “Насаф” 1:0

12.09.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 16:00

Ҳакамлар: Давронбек Акмалов (Тошкент), Шохруҳ Аъзамов, Равшан Копадзе, Ойбек Аъзамжонов (Фарғонадан).

Назоратчи: Радик Серазиддинов (Тошкент).

Голлар: Муслим Қурбонов, 28’-1:0

“Қўқон-1912”: 71.Сарвар Каримов, 5.Жасур Ёқубов, 8.Иброҳим Ғофуров (с), 10.Иброҳим Мухторов (96.Умид Муҳаммадалиев, 80) 11.Муслим Қурбонов (9.Рамз Исақов, 90), 17.Дилшод Баратов (4.Шукур Мўминов,  90+4), 18.Достон Мелиқўзиев (14.Аюбхон Абдураҳимов, 90+2), 25.Бехруз Садиллоев, 26.Исмоил Толипов, 97.Дониёр Тўлашев, 98.Савелий Абрамов (23.Мўмин Содиқжонов, 77).

Захира: 12.Муҳаммадали Собиров, 70.Иброҳим Аҳмаджонов.

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Журабек Манонов (с), 6.Худоёрхон Сагдуллаев, 7.Ойбек Бозоров (20.Искандар Шодмонов, 90), 9.Шерзод Темиров (17.Муҳриддин Зоиров, 66), 15.Нурбек Ботиров,  16.Отабек Комилжонов, 19.Дадажон Маматқулов (22.Маъруф Жумаев, 46), 33.Темур Комилжонов (14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 56), 34.Самандар Шукруллаев, 43.Алижон Ахматов (35.Ислом Баратов, 37).

Захира: 1.Умиджон Эргашев.

Огоҳлантириш: Дилшод Баратов (40)  -  Жўрабек Маннонов (16).