fcnasaf.uz

  11 Jul 2018 Янгиликлар, Академия

Ёш футболчиларимизни табриклаймиз!

3-9 июл кунлари Тошкентда “CAFA U-16 championship” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалари иштирок этишди.

Ушбу мусобақада U-16 мамлакатимиз терма жамоаси барча учрашувларда ғалаба қозониб, мутлақ ғолибга айланди.

Терма жамоа таркибида уч нафар футбол мактабимизнинг тарбияланувчилари ҳам майдонга тушди ва ўзларининг маҳоратини кўрсатиб, терма жамоамиз ютуғига муносиб ҳиссаларини қўшишди. Булар Норчаев, Алибек Давронов ҳамда Азизбек Ҳафизовдир.

9 июл куни турнирнинг сўнгги ўйинлари ниҳоясига етгач, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди. 

Ёш футболчиларимиз бундан буён “Насаф” ўринбосарлари жамоасида тўп тепишади.

Ўзбекистонда энг яхши футбол академияси дея, эътироф этилган “Насаф” футбол мактабимиздан мана шундай иқтидорлар етишиб чиқаётгани албатта қувонарли ҳол.

Ёш футболчиларимизни эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз! Келгуси фаолиятига муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.