fcnasaf.uz

  14 Mar 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Воҳа дербиси. “Сурхон” – “Насаф” 1:2

Кеча Coca-Cola Суперлигаси 3-тур доирасида “Сурхон” ҳамда “Насаф” жамоалари куч синашишди. Беллашув “аждарлар”нинг 2:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Вакилларимиз дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. 8-дақиқада Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиб жарима майдончаси ёнида жарима зарбасига эга бўлишди. Марко Станоевичнинг амалга оширган жарима зарбаси майдон эгаларига тегиб Тўраев қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушди – 0:1. Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимда термизликлар вазиятни ўнглаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. 53-дақиқада майдон эгалари тўпни бурчакдан ўйинга киритишди. Жарима майдончамиз ичида тартибсизлик юзага келди. Бу вазиятдан унумли фойдаланган Владимир Бубаня тўпни дарвозамиз томон йўналтирди. Тўп Александр Касяннинг оёғига тегиб дарвозамиз тўридан жой олди – 1:1. Шундан сўнг майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш бошланди. “Аждарлар” майдон эгаларининг ҳужумга ўтиб кетганларидан фойдаланиб уларни қарши ҳужумда жазолашди. Марко Станоевич Ойбек Бозоровни рақиб посбони Акбар Тўраев билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бозоров имкониятни қўлдан бой бермади – 1:2. 77-дақиқада иккала жамоа вакиллари ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Даҳанаки жанг туфайли Ҳусниддин Алиқулов огоҳлантирилган бўлса, мезбонлар сардори Шавкат Саломов майдондан четлатилди. 88-дақиқада Ислом Кенжабоев Акбар Тўраев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Тўраев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками Аҳрол Рисқуллаев иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини белгилади. Афсуски, Шароф Муҳитдинов пеналтини голга айлантира олмади. Воҳа дербиси 1:2 ҳисобида ўз якунига етди.

“Сурхон“ – “Насаф“ 1:2
13 март 2020 йил. Термиз. “Сурхон“ стадиони. 16:00. 5623 томошабин.
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Марко Станоевич 7, — 0:1. Владимир Бубанья 54, — 1:1. Ойбек Бозоров 61, — 1:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Шароф Муҳитдинов 89 (ноаниқ)

“Сурхон“: 45. Акбар Тўраев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5. Владимир Бубанья, 6. Раҳматулло Бердимуродов (27. Азиз Ибрагимов, 84), 7. Ҳусниддин Ғофуров (77. Асрор Ғофуров, 68), 8. Шерзод Каримов (19. Нуриддин Ҳасанов, 78), 10. Шавкат Саломов (С), 11. Александр Касьян, 21. Аъзамжон Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳманов, 44. Дарко Станоевич.
Захира: 1. Асилбек Аманов, 9. Дилшод Жабборов, 15. Муҳаммадали Номозов, 17. Сардор Сулаймонов, 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Сарвар Солиев.

“Насаф“: 21. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дилшод Раҳматуллаев (22. Акмал Мозговой, 68), 8. Дилшод Саитов, 9. Харис Дилавер (34. Шерзод Насруллаев, 72), 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев, 77. Ойбек Бозоров (18. Жавоҳир Эсонқулов, 85), 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувоҳид Нематов, 10. Бобир Абдихолиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 50. Шохмалик Комилов, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев.
 
Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич 44, Ойбек Бозоров 73, Ҳусниддин Алиқулов 77, Машҳуржон Муҳаммаджонов 90.
 
Четлатиш: Шавкат Саломов 77.