fcnasaf.uz

  06 Dec 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Вакилларимиз ОФК семинарида иштирок этишади

Ҳар йили янги мавсум олдидан Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида ОЧЛ ва ОФК кубогида иштирок этадиган жамоалар раҳбарлари ва мутасаддилари иштирокида ОФК элит семинари ташкил этилади.

Бу йили ушбу анжуман
 6-7 декабр кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу семинарда иштирок этиш учун “Насаф” жамоаси делегацияси айни пайтда Малайзия пойтахтида бўлиб туришибди.  Семинарда клубимиз вакиллари сифатида  бош менеджеримиз  Ш.С.Ярулин ва клуб медиа менеджери Ю.Набиевлар иштирок этишмоқда.

Вакилларимиз шунингдек бугун бўладиган ОЧЛ-2018 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида ҳам иштирок этишади.

Семинарда  ОФК мутахассислари томонидан Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг ўтган йилги якунлари таҳлил қилиниб, янги мавсумдаги регламентдаги ўзгаришлар ва бир қатор бошқа масалалар бўйича маърузалар қилинади.