fcnasaf.uz

  14 May 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Узоқ кутилган ғалабага эришдик

Бугун “Насаф” ўз майдонида “Нефтчи” жамоаси билан баҳслашди. Учрашувнинг биринчи бўлими асосан рақиб жарима майдончаси атрофида кечган бўлсада, яратилган вазиятлар голсиз якунланди.

Биринчи бўлимда футболчиларимизда шиддат етишмади. Ўйин ҳам унчалик қовушмади. Дастлабки бўлим голсиз якун топди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларигача  дарвозаларга гол урилмади. Жамоамиз қанча ҳужумлар уюштирмасин, барчаси самарасиз якунланаверди. Учрашувнинг асосий вақти тугаётган бир пайтда Лукичнинг дарвозага тепган тўпи, ҳимоячи қўлига тегди. Учрашув ҳаками 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Пенальтини Драган Черан бехато амалга ошириб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди. Бу дақиқаларни жамоамиз голдан руҳланиб, кўтаринки руҳда ўтказди. Айнан қўшиб берилган дақиқаларда жамоамиз томонидан кетма-кет хавфли вазиятлар яратилди. Шундай вазиятларнинг бири гол билан якун топди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни аввал Черан дарвозага йўллади, аммо тўп Игорь Голбанга келиб тушди, бу вақтда дарвозабон олдинга чиқиб кетган эди. Голбан тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади – 2:0. Бу пайтда ўйинга қўшиб берилган дақиқалар ҳам тугаган эди.

Шундай қилиб, “Насаф” узоқ кутилган ғалабага эришди ва очколари сонини учтага ошириб олди.

Бугун стадионимизга ҳар қачонгидан кам сонли, ҳақиқий мухлислар ташриф буюришди. Улар учрашув охиригача жамоамизга ишонч билдириб, қизғин қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг бугунги ғалабасида уларнинг ҳам катта ҳиссалари бор. Ўз ўрнида уларга футболчиларимиз номидан ташаккур билдириб қоламиз.

Pepsi Суперлига, 12-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ” 2:0 (0:0). 5621 томошабин

14.05.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Гол: Драган Черан, 90’-1:0, Игорь Голбан, 90+2’-2:0

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (21.Жаҳонгир Алиев, 74), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (55.Славко Лукич, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 52.Шерзод Темиров (20.Ислом Кенжабоев, 63), 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 10.Бобир Абдухолиқов, , 18.Бобир Давлатов, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 38.Акмал Мозговой.

“Нефтчи”: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Шукурали Пўлатов (с), 19.Авазбек Ўлмасалиев, 20.Ҳусниддин Ғофуров (27.Даврон Маматов, 90), 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (9.Абдул Азиз Юсупов, 73), 25.Алишер Саматов, 71.Хуршид Асқаралиев, 90.Исломбек Каримов (6.Отабек Аҳмаджонов, 63), 5.Достонбек Турсунов.
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 4.Сунатилло Эрматов, 8.Аббосбек Махсталиев, 10.Анвар Бердиев, 13.Жамшид Қобулов, 55.Аваз Агалиев.

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Алиев (88) - Абдул Азиз Юсупов (74), Ҳусниддин Ғофуров (88).