fcnasaf.uz

  13 Mar 2020 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

U-21. Ёшларимиздан кетма-кет учинчи ғалаба

Хабарингиз бор, кеча U-21 ёшлар лигаси 3-тур дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтди. Ёшларимиз 3-турда Сурхондарёнинг “Сурхон” U-21 жамоаси меҳмони бўлишди.

Биринчи бўлим жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Аммо бу устунликни ҳисобда акс эттиришда бироз омад етишмади. Учрашувнинг 15-дақиқасида Жавоҳир Ҳасановнинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни мезбонлар ҳимоячилари ўз жарима майдонларидан узоқлаштиришга эришишди. Кетма кет ҳужумлар гоҳ устундан қайтган бўлса баъзи вазиятларда рақиб дарвозабони жамоаси жонига оро кирди. Биринчи бўлимда вакилларимиз хар жабҳада рақибдан устун эканликларини кўрсатишди.

Иккинчи бўлим мезбонлар фаоллиги билан бошланди. Жамоамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 64-дақиқасида тезкор қарши ҳужумларнинг бирида Муҳриддин Зойиров тезлик билан олдинга борди ва қулай вазиятда турган Ҳусайн Норчаевга тўпни узатди. Норчаев чамаси 15-16 метрлардан тўпни тўхтатмасдан оёғининг ташқи қисми билан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади ва ҳисоб очилди 0-1. Шундан сўнг вакилларимиз тўпни назорат қилишди. Учрашувнинг сўнги дақиқаларида рақиб дарвозаси олдида уюштирилган ҳужум пайтида мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончасида Жавоҳир Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва учрашув ҳаками ўн бир метрлик жарима нуқтасини белгилади. Вазиятдан Жасур Жумаев унумли фойдаланиб ҳисобни оширди – 0:2. Учрашув давомида Алибек Давронов ҳақида Жасур Жумаевлар ҳимоядаги ўзининг тартибли ўйини билан ажралиб туришди. Учрашув сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади.

U-21. “Сурхон” – “Насаф” 0:2

12.03.2020 йил. Сурхондарё. 1852 та томошабин.

“Қизириқ” марказий ўйингоҳи. 15:00.

Бош ҳакам: Абдурашид Ҳудойберганов

Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Норалиев, Анвар Жумаев

Захира ҳаками: Ғиёс Мамасоатов

Назоратчи: Андрей Тамбосев

ЎзПФЛ Комиссари: Шерзод Ражабов

Голлар: Ҳусайн Норчаев 64ʼ, Жасур Жумаев 90+2ʼ (п).

“Сурхон” U-21: 12.Aзамат Аҳмедов, 3.Миржалол Аннаматов (99.Сарвар Солиев 46ʼ), 15.Муҳаммадали Номозов, 18.Амал Исматов (4.Фазлиддин Тошқулов 70ʼ), 22.Санжар Аҳмедов (24.Отабек Мустафоқулов 70ʼ), 28.Беҳруз Қулматов (38.Муҳаммад Али Aбдураҳмонов 70ʼ), 29.Нурмуҳаммад Номозов, 34.Камолиддин Ашуров, 36.Асилбек Темиров, 46.Элдор Тошмуродов (88.Асадбек Ҳамзаев 46ʼ), 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 16.Жамшид Абдураҳимов, 23.Шоҳрух Йўлдошев, 25.Отабек Одилжонов, 71.Аслиддин Соибов

“Насаф” U-21: 13. Азамат Сойибов (С), 2. Алибек Давронов, 6. Муродбек Хўжамбердиев, 19. Ҳусайн Норчаев (41.Миржалол Қосимов 84ʼ), 25. Муҳриддин Зоиров (62.Нодирбек Мукаров 65ʼ), 37. Жавоҳир Шокиров (67.Алпомиш Миров 56ʼ), 40. Жавоҳир Ҳасанов (43.Олимжон Пирматов 90+3ʼ), 60. Исломбек Баратов (69.Наврўз Сафаров 73ʼ), 61. Жафар Каримов, 70. Абубакр-Ризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев.

Захира: 45. Амирбек Лутфуллаев, 42. Озодбек Ражабов.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Ашуров, Муҳаммадали Номозов, Алибек Давронов, Абубак-Ризо Турдалиев.