fcnasaf.uz

  09 Sep 2020 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

U-21. Ёшларимиздан голлар «ёмғири»

Бугун Coca-Cola Суперлигаси U-21 иккинчи давра 14-тур учрашувларига старт берилди. Бу турда ёшларимиз навоийлик тенг қурларини қабул қилишди ва йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.

Учрашув кутилганидек вакилларимизнинг устунлигида бошланди. Беллашувнинг дастлабки ўттиз дақиқасида вакилларимизда ҳисобни очишга ва уни йириклаштириш учун етарлича вазиятлар юзага келди аммо ушбу вазиятларда дарвозанинг тўсини ва устуни рақиб посбони жонига оро кирди. Вакилларимиз вазиятлардан фойдаланмаган бир пайтда, 33 дақиқада Бобомурод Бозоров меҳмонларнинг голига муаллифлик қилди. Бу голга 39 дақиқада Муҳриддин Зоиров жавоб берди ва ҳисоб 1:1 кўринишда томонлар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим тўлиқ вакилларимиз устунлигида ўтди. 53 дақиқада бурчак ўйинга киритилган тўпни Наврўз Саидов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:1. 62 дақиқада жавоҳир Ҳасанов меҳмонлар дарвозабонидан ўтиб рақиб жарима майдончасига кириб бораётганда навоийликлар посбони уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками рақиб дарвозабонини учрашувдан четлатди ва ўн бир метрлик жарима нуқтасини белгилади. Жавоҳир Ҳасанов вазиятни голга айлантирди – 3:1. 73 дақиқада захирадан майдонга тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Алпомиш Мировнинг рақиб жарима майдончаси ичида ҳаводан узатган узатмасини Шаҳзод Хушвақтов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 4:1. 80 дақиқада биринчи бўлимдаги имкониятлардан фойдалан билмаган Жавоҳир Эсонқулов иккинчи бўлимда ўз ниятига етди. Чамаси 16 метрлардан рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди – 5:1. Беллашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда Эсонқулов яна фаоллик кўрсатди. У навоийликлар жарима майдончасига кириб борганда рақиб ҳимоячилари уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Учрашув ҳаками яна пенальтий белгилашга мажбур бўлди. Бу сафар ҳам Жавоҳир Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди ва ҳисобни йирик 6:1 кўринишга келтирди.

Қарши . U-21 биринчилиги. 14- тур
09.09.2020. 17:00. «Меҳнатчи» стадиони

Бош ҳакам: Рустам Чориев.

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов.

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ Охунов

Голлар: Бобомурод Бозоров, 33 (0:1), Муҳриддин Зоиров, 39 (1:1), Наврўзжон Саидов, 53 (2:1), Жавоҳир Ҳасанов, 62, 90+1 пенальтидан (3:1, 6:1), Шаҳзод Хушвақтов, 73 (4:1), Жавоҳир Эсонқулов, 80 (5:1),

«Насаф» U-21: 1. Умиджон Эргашев © (13. Азамат Сойибов, 46ʼ), 6. Муродбек Хужамбердиев (40. Жавоҳир Ҳасанов, 46ʼ), 15. Жўрабек Маннонов, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 25. Муҳриддин Зоиров (49. Шахзод Хушвақтов, 70ʼ), 37. Жавоҳир Шокиров (69. Наврўз Сафаров, 59ʼ), 44. Наврузжон Саидов, 61. жафар Каримов, 62. Нодирбек Мукаров, 70. Абубакрризо Турдалиев (67. Алпомиш Миров, 70ʼ), 71. Жасур Жумаев

Захира: 36. Жамшид Абдуллаев, 43. Олимжон Пирматов, 47. Зафар Хакимов, 60. Исломбек Баратов.  

«Қизилқум» U-21: 12. Акром Ходжаев, 2. Рамис Бегишев, 3. Сухрабжон Ярашов, 13. Руслан Веклич (58. Азизжон Шахаров, 80ʼ), 20. Хуршиджон Олимов, 30. Жасурбек Асадов (28. Оғабек Тожиев, 33ʼ, 72. Жавлонбек Азаматжонов,60ʼ ), 32. Илҳомжон Кенжаев, 40. Бобомурод Имомов (31. Жалолиддин Давлатёров, 83ʼ), 60. Шерзод Эсанов, 67. Амир Исламов (33. Мукҳаммад Жумакулов, 57ʼ), 73. Бобомурод Бозоров

Огоҳлантиришлар: Жафар Каримов, Рамис Бегишов, Хуршиджон Олимов, Шерзод Эсанов, Бобомурод Бозоров.

Четлатишлар: Акром Ходжаев, Хуршиджон Олимов