fcnasaf.uz

  02 Jul 2020 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

U-21. 7-тур. Ёшларимиз мавсумдаги илк мағлубиятларини тан олишга мажбур бўлишди

Ўзингизга маълум, ёшларимиз мавсум бошидан буён мағлубият нелигини билмай келишаётганди. Кеча U-21 биринчилиги 7-турида ёшларимиз Олмалиқнинг АГМК U-21 жамоаси меҳмони бўлишди. учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашув тенг курашлар остида бошланди. Аммо биринчи бўлимнинг 19-дақиқасида мезбонлар ҳужум ташкил қилишди. Азамат Сойибов бу ҳужумни бартараф этишни уддалади бироқ тўп яна рақиб футболчисига бориб тушди. Бобур Отамуродов ўзига келиб тушган тўпни дарвозамиз томон йўналтирди ва ҳисобни очди — 1:0. Жамоалар шу ҳисобда биринчи бўлимни якунлашди.

Иккинчи бўлимда вазият бир мунча ўнглангандай кўринди. 48- дақиқада вакилларимиз томонидан майдон марказидан ташкил қилинган ҳужумни Жавоҳир Ҳасанов рақиб ҳимоячиларини доғда қолдирган ҳолда голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди — 1:1. 64-дақиқада олмалиқликлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди. Тўпни эгаллаб олган Сойибов рақиб футболчисининг ёрдами билан уни қўлидан чиқариб юборди. Комрон Абдулҳамидов бу тўпни дарвозамизга жойлади -2:1. Орадан 4-дақиқа ўтар-ўтмас ҳимоячиларимиз ўз жарима майдончалари ичида тўпни қўллари билан ўйнашди ва бу дарвозами томон 11 метрлик жарима тўпининг белгиланишига сабаб бўлди. Олмалиқликлар вазиятдан унумли фойдаланишди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтиришди. Шундай қилиб ёшларимиз мавсумдаги илк мағлубиятларини тан олишга мажбур бўлишди.

Ёшлар Биринчилиги, 7-тур.

АГМК (U21) - "Насаф" (U21) 3:1

Олмалиқ шаҳри, "Металлург" стадиони.

Голлар: Отамуродов (19), Абдулҳамидов (64), Умаров (68-пен) - Ҳасанов (48)

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов.

АГМК (U21) (4-1-4-1) - 12.Роман Абдулов - 53.Шуҳрат Иноятов, 27.Шаҳзод Алақулов, 14.Сайдулла Тошпўлатов, 29.Шероз Жалолов (28.Бунёд Турғунбоев, 86) - 30.Жасур Умаров - 55.Сардор Абдунабиев (62.Элёр Абдуллаев, 85), 24.Бобир Отамуродов (48.Фазлиддин Наримонов, 79), 22.Суннат Абдуғаниев (54.Сарвар Аблаев, 57), 8.Ҳожимат Эркинов (67.Шоҳруҳмирзо Мирзаев, 46) - 15.Камрон Абдулҳамидов.

Захира: 34.Миразиз Мавлянов, 25.Искандар Бўсинов, 36.Азамат Интиқбоев, 50.Отабек Шерғозиев.

"Насаф" (U21) - 13.Азамат Сойибов (45.Амирбек Лутфуллаев, 84), 32.Хуршидбек Бердимуродов, 37.Жавоҳир Шокиров (47.Зафар Ҳакимов, 82), 40.Жавоҳир Ҳасанов, 41.Миржалол Қосимов, 42.Озодбек Ражабов, 44.наврўз Саидов (43.Олимжон Пирматов, 85), 60.Исломбек Баратов, 62.Нодирбек Мукаров, 69.Наврўз Сафаров (98.Жасур Шодмонқулов, 69), 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Абдунабиев (8), Абдуғаниев (34), Умаров (45), Иноятов (57), Абдулҳамидов (59), Аъзам Шерғозиев (61) - Баратов (72)