fcnasaf.uz

  04 Dec 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Туманларда жамоамиз аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди

Бугун Чироқчи ва Китоб туманлари марказларида ёшлар, бўлажак футболчилар ҳамда маҳаллий футбол ишқибозлари билан «Насаф» футбол клуби мураббийлари ва жамоа юлдузлари ўртасида учрашувлар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5887-сонли фармонини ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 28 йиллигига, Қашқадарёда болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, футболни болалар ва ёшлар ўртасида оммавийлаштириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ҳам ўтказилди.

Учрашувда «Насаф» футбол клубининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлари ва жамоанинг бир гуруҳ етакчи футболчилари иштирок этишди.

Дастлабки учрашув Чироқчи шаҳридаги 1-БЎСМ спорт аренасида бўлиб ўтди. Меҳмонларни Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев кутиб олди. Бу ерда туман ҳокими «Насаф» клубининг бу йилги қўлга киритган ютуғи билан қизғин муборакбод этди. Сўнгра Рўзиқул Бердиев учрашув ташкилотчиларига ўзининг ташаккурини ва мавсум давомида жамоани қўллаб турган барча футбол ишқибозларига клуб номидан ўз ташаккурини изҳор этди. Учрашувда иштирок этган ёш футболчиларга эса омад ва муваффақиятлар тилади.

Шунингдек учрашув иштирокчиларни таниқли футбол шарҳловчиси, устоз журналист, «Насаф» клубининг сухандони Ҳусан ака Темиров ҳам самимий қутлади. Қутлаш ва табрикларни бугунги учрашувнинг ташаббускорларидан, вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Шухрат Нигматович Игамбердиев давом эттирди.

Учрашувда жамоамиз аъзолари ўзлари билан олиб келган совғаларини   бўлажак футболчиларга топширишди.

Шундан сўнг, «Насаф» клубининг етакчи футболчилари ва маҳаллий ёш футболчилар ўртасида қисқа фурсатли футбол ўйинлари бўлиб ўтди. Футболчилар йиғилганларга ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Бўлажак футболчи ва ишқибозлар «Насаф» жамоаси футболчилари ва мураббийлари билан эсдалик учун суратларга тушишди.

«Насаф» клуби вакиллари ва меҳмонлар Китоб тумани марказида карнай-сурнайлар билан кутиб олинди.

Шундан кейин учрашув ва қутлашлар бошланди. Даврага Ҳусан ака Темиров таклиф этилди. У киши йиғилганларни меҳмонлар номидан қутлади. Шундан сўнг сўзга туман ҳокими Алишер Закиров, Китоб туманида туғилиб вояга етган, ўзининг меҳнати орқали бугунги кунда эл ардоғидаги инсонга айланган, «Насаф» клубининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар сўзга чиқишиб учрашув қатнашчиларига ўзларининг дил сўзларини изҳор қилишди. Бердиев шунингдек ўз сўзида бўлажак футболчиларга ўз тилакларини ҳам изҳор этди.

Бу ерда ҳам жамоамиз вакиллари ва бўлажак футболчилар ўртасида кичик маҳорат дарси бўлиб ўтди. «Насаф» жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров эса ёш футболчиларига, тўп билан муомала қилиш бўйича ўз маҳоратини намойиш қилди.

Учрашувда футбол мухлислари «Насаф» футболчилари ва мураббийлари билан эсдалик учун суратларга тушишди.