fcnasaf.uz

  08 Aug 2019 Янгиликлар, Академия

Тарбияланувчиларимиз халқаро “Хотира қанотлари” мусобақасининг  финалига чиқишди

Хабарингиз бор, 2004-йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган халқаро “Хотира қанотлари” турнирда иштирок этишмоқда. Ёш футболчиларимиз гуруҳ босқичида  “Янгиер” (3:2), “Локомотив” (4:1) жамоалари устидан ғалабага эришди. Ўз гуруҳида 1-ўринни олган ёш “насафчилар” ярим финалда мусобақа мезбони “Пахтакор” жамоасига қарши куч синашди. Асосий вақтда учрашувда ҳисоб очилмади. Футбол лотореяси бўлмиш пенальтилар сериясида омад ёш “аждарлар”га кулиб боқди – “Пахтакор” – “Насаф” 0:0 (пеналтилар сериясида - 3:4). Ёшларимиз эртага турнирнинг финалида U-16 Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, U-16 Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан ҳам 5 нафар “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари жой олган. Финал учрашуви эртага, 9 август куни соат 09:00 да “ЖАР” стадионида бўлб ўтади.