fcnasaf.uz

  07 Dec 2017 Янгиликлар, Академия

Тайёрлов гуруҳлари. “Насаф” финал босқичини ғалаба билан бошлади

Бугун 1999-2000 йилларда туғилган Олий ва биринчи лига тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигининг финал босқичи Қаршида старт олди.

Финал босқичи учрашувлари “Насаф” футбол мактаби майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Нурали Султонов мураббий бўлган “Насаф” клуби тайёрлов гуруҳи жамоаси бугун фарғоналик тенгдошлари билан баҳс юритишди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдонда яққол устунликка эга бўлган ёш футболчиларимиз, рақиблари дарвозасига учта гол киритишди. Ушбу голларга Шоҳмалик Комилов, Элбек Отақулов ва Мирзабек Жониқуловлар муаллифлик қилишди. Меҳмонлар биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Голни Хамидулла Абдухамидов киритди. Шундай қилиб, биринчи бўлим 3:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз ташаббус билан бошлади ва 56-дақиқада ҳисобни 4:1га ўзгартиришди. Бу голни Фарруҳ Абсаломов киритди.

Бу ҳисобдан кейин мураббийларимиз кўплаб ўзгаришларни амалга оширишди. Афсуски, иккинчи бўлимда майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни сусайтириб юборишди. Оқибатда ўз дарвозаларидан яна иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. “Нефтчи”нинг 19-рақамдаги ўйинчиси Нодир Тўланов икки марта дарвозамизни ишғол қилди.

Жамомиз иккинчи бўлимда кўплаб голли вазиятлар яратган бўлсада, бу имкониятлардан фойдалана олмади.

Шундай қилиб, дастлабки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйди.

Мусобақа тақвими бўйича жамоамиз эртага “Бунёдкор” жамоаси билан баҳс юритиши керак эди. Аммо бу жамоа мусобақага ташриф буюрмади. Натижада мусобақа ташкилотчилари “Бунёдкор”ни финал босқичидан четлатди. Шу муносабат билан “Насаф” гуруҳдаги сўнгги учрашувни 10 декабр куни “Бухоро”га қарши ўтказади.

Тайёрлов гуруҳлари -1999-2000. “А” гуруҳи, 1-тур

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 4:3 (3:1)

07.11.2017. “Насаф” ФМ, 1-майдон. 10:00да

Ҳакамлар: Игорь Гормашов (Тошкент), Шерзод Комаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд)

Голлар: Шоҳмалик Комилов, 5’-1:0, Элбек Отақулов, 24’-2:0, Мирзабек Жониқулов, 31’-3:0, Фарруҳ Абсаломов, 56’-4:1 - Хамидулла Абдухамидов, 43’-3:1, Нодир Тўланов, 69’-4:2, 83’-4:3

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев (с) (21.Амир Лутфуллаев 66), 6.Шоҳмалик Комилов, 7.Дилшод Саитов (15.Сардор Абдухалилов 63), 10.Худоёрхон Сагдуллаев (14.Алпомиш Миров 58), 16.Саддам Тўхтаев (18.Абдулла Мияссаров 46), 22.Элбек Отақулов, 27.Мирзабек Жониқулов (8.Жамшид Абдуллаев 54), 31.Акмал Мозговой, 33.Фарруҳ Абсаломов, 42.Жасур Жумаев (5.Нурбек Ботиров 46), 45.Муҳриддин Зоиров (38.Орифжон Муродов 46).

Захира:

“Нефтчи”: 30.Машҳур Мухаммаджонов, 3.Раҳимбек Маматкаримов, 5.Ботир Мамасодиқов (с) (22.Муҳаммадқодир Умаржонов 54), 6.Шахбоз Ғаниев (43.Жоҳжаҳон Рўзматов 77), 19.Нодир Тўланов, 20.Асилбек Ғойибжонов, 25.Афзал Абдуғаниев, 26.Шахзод Усмонов, 47.Хамидулла Абдухамидов, 52.Асадбек Маъмуров, 99.Аброр Иномов (30.Улуғбек Ахролов 46).

Захира: 

Огоҳлантириш: С.Тўхтаев (33) Ш. Усмонов (84), Р. Маматкаримов (90+2).