fcnasaf.uz

  13 Nov 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Тайёрлов гуруҳлари – 2002. “НАСАФ” ЧЕМПИОН!

Бугун Қарши шаҳрида ўтаётган Суперлига ва Про-Лига клубларининг 2002 йилда туғилган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақасининг финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда бош соврин учун “Насаф” ҳамда “Андижон” клуби тарбияланувчилари ўзаро баҳс юритишган бўлишса, 3-ўрин учун Тошкентнинг икки жамоаси “Нурафшон” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашди.

3-ўрин учун бўлган баҳсда “Пахтакор” жамоаси ўз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва улар 2:0 ҳисобида зафар қучишиб, 3-ўрин соҳибига айланишди.

Тайёрлов гуруҳлари – 2002. Республика мусобақаси. 3-ўрин

“НУРАФШОН”  - “ПАХТАКОР”  0:2 (0:0)

13.11.2018. “Насаф” ФМ майдони. 11:00да

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Сухроб Султонов (Шахрисабз), Элнур Дониёров (Қарши), Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шахрисабз).

Голлар: Абдуллоҳ Абдулазизов, 63’-0:1, 74’-0:2.

Мусобақанинг олтин медали учун “Насаф” ва “Андижон” жамоалари финалда ўзаро куч синашди.

Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам зерикиб қолишмади. Ўйиннинг 3-дақиқасида Алибек Давронов томонидан ҳисоб очилди. Бу гол ёш футболчиларимизга руҳий далда бўлди ва қолган дақиқаларда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида Ҳусайн Норчаев ҳисобни 2:0га ўзгартиришга эришди. Тўғри, футболчиларимиз дастлабки бўлимда бундан ташқари ҳам вазиятларга эга бўлишди. Аммо “Андижон” жамоаси ҳимоячилари ва айниқса посбони бошқа хатога йўл қўйишмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 61 ва 79-дақиқаларида Ҳусайн Норчаев яна икки марта гол уришга эришди ва учрашувда хет-трик муаллифига айланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ушбу тарбияланувчимиз кўпгина муосбақаларда тўпурарлар рўйхатини бошқариб келади.

Албатта бу ҳисоб жамоамизнинг мутлақ ғалабасини таъминлар эди. Шунданда сўнгги дақиқаларда жамоамиз бироз ўйинни бўшаштириб қўйди. Натижада 86-дақиқада “Андижон” жамоаси ўйинчиси Абдулазиз Муҳаммаджонов орадаги ҳисобни битта голга қисқартиришга эришди. Аммо улар бошқа гол ура олишмади. Учрашувнинг вақти ҳам ниҳоясига етиб қолган эди.

Шундай қилиб, мураббийларимиз Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаевлар қўл остидаги U-16 жамоамиз мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишди.

“Андижон” жамоаси эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаевлар қўл остидаги U-16 жамоамиз бу йилги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Шунингдек Суперлига U-16 биринчилигида ҳам ўз минтақасида юқори ўринни қўлга киритди.

Қуйида финал учрашувининг қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тайёрлов гуруҳлари – 2002. Республика мусобақаси. ФИНАЛ

“НАСАФ”  - “АНДИЖОН”  4:1 (2:0)

13.11.2018. “Насаф” ФМ майдони. 13:00да

Ҳакамлар: Игорь Худайдатов (Тошкент), Махмуд Турдиев (Жиззах), Музаффар Файзуллаев.

Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши)

Голар: Алибек Давронов, 3’-1:0, Ҳусайн Норчаев, 18’-2:0, 61’-3:0, 79’-4:0 – Абдулазиз Муҳаммаджонов, 86’-4:1

“Насаф”: 1.Асадбек Муртазоев, 4.Бекжон Раҳматов (6.Шахзод Абдимуродов, 65), 5.Алибек Давронов (с), 7.Ҳусайн Норчаев, 8.Дилшод Бердиев (16.Отажон Ниёзматов, 75), 9.Мурод Хўжамбердиев, 10.Миржалол Қосимов, 14.Озод Ражабов, 20.Шахзод Хушвақтов (, 77.Жасур Шодмонқулов, 74), 22.Азиз Хафизов, 27.Хуршид Бердимуродов.

Захира: 18.Дониёр Камолов, 28.Оғабек Аминов, 33.Нодир Мукаров, 42.Жаҳонгир Шерматов.

“Андижон”: 96.Анвар Назиров (1.Саидкамол Убайдуллаев, 63), 5.Ислом Маматказин, 10.Ҳожиакбар Мўминов, 11.Исомиддин Муйдинов (4.Иззатбек Қобилов, 75), 14.Ахмаджон Муқумжонов, 17.Изатилло Абдулхонов, 18.Мақсадбек Абдуллаев (7.Абдураҳмон Тожибоев, 75), 23.Ҳикматилло Неъматиллоев, 47.Муҳаммаджон Умаров, 88.Саидбек Мирсултонов (с), 95.Абдулазиз Муҳаммаджонов.

Захира: 12.Миржалол Ҳайдаров, 19.Билолиддин Абдулхамидов, 24.Муҳаммадсодиқ Абдукаримов, 92.Фарҳодбек Болтабоев.

Огоҳлантириш: Шахзод Хушвақтов (22), Бекжон Раҳматов (27) - Саидбек Мирсултонов (25), Ҳикматилло Неъматиллоев (43).

Финал учрашуви ниҳоясига етгач ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Пахтакор” жамоаси бронза меддалларни, “Андижон” жамоаси  кумуш медалларни ва “Насаф” жамоаси олтин медалларни, мусобақа ташкилотчилари томонидан қабул қилиб олишди.

Финал учрашувига оид фотожамланмани кейинроқ сайтимизга жойлаштирамиз.