fcnasaf.uz

  01 Dec 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Тачмурод Агамуродов: “Аламли ғалабага эришдик”

Coca Cola суперлигаси сўнги 26-тур “Насаф” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози Тачмурод Агамуродов бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун томошабинларга ёқадиган шиддатли ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларга раҳмат, футболчиларимиз майдонда бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Биз ўз вазифамизни жуда яхши тушуниб тургандик ва жамоа кўрсатмаларни аниқ бажариб, керакли натижага эришдик. Қаршидаги баҳс биз учун чемпионатдаги сал кам ҳаёт-мамот масаласи эди. Шогирдларим муҳим баҳсда ўзларини кўрсата олишди. Футболчиларимиздан миннатдорман. Афсуски, барчаси аламли тугади.

Тўғри, ҳозирда нега аввалроқ уйғонишмади, олдинроқ яхши ўйин кўрсатиш керак эди, қабилидаги гаплар янграши мумкин. Аммо, футбол шуниси билан ҳам қизиқ-ки, аксарият футболчилар учун фаолиятидаги энг муҳим баҳс қачон бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз учун бу чемпионатдаги энг муҳим ўйинга айланганди. Афсуски, футболчиларимиз кучли клуб устидан ҳаққоний курашлар остида кечган баҳсда ҳақли ғалабага эришишганди.