fcnasaf.uz

  04 Apr 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. Узоқ кутилган ғалаба

“Aждарлар” бугун Cоcа-Cола Суперлигаси 4-турида Яйпаннинг “Турон” жамоасини қабул қилди. Бу беллашувда вакилларимиз жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Беллашув кутилганидек қизғин курашларга бой бўлди. Чунки вакилларимиз 4-турга қадар ғалаба нималигини билмай келаётган бўлса, меҳмонларга бу турда ҳам ғалаба қозониш насиб этмади. Биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида Жўрабек Маннонов ўнг қанотдан тўпни гўё Ҳусайн Норчаевга узатиб бергандек кўринди аммо Ҳусайн тўпга тегамасдан ўзидан кўра қулай вазиятга чиқиб бораётган Муродбек Хўжамбердиевга етиб боришини таъминлади. Муродбек вазиятдан унумли фойдаланди ва учрашувда ҳисобни очди – 1:0. Биринчи бўлим вакилларимизнинг кичик устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлим тўлиқ вакилларимиз устунлигида ўтди. 51-дақиқада меҳмонлар жарима майдончаси ёнида Aкмал Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширган Марко Станоевич ҳисобни 2-0 кўринишга келтирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа аъзоларининг ўйинида озроқ пасайиш юзага келди. Лекин учрашувнинг сўнги ўн дақиқасида яна шижоат кўрсатишди. 80-дақиқада Шерзод Насруллаев Марко Станоевичнинг бурчакдан ошириб берган тўпни боши билан яйпанликлар дарвозасига жойлаб қўйди – 3:0. 86-дақиқада Ҳусайн Норчаев учрашувга нуқта қўйди. Ҳусайн Суҳроб Нуриллоевнинг ҳаводан узатиб берган узатмасини Ислом Aбдуллаев қўриқлаётган дарвоза тўрига боши билан жойлаб қўйди – 4:0.

НAСAФ – ТУРОН - 4:0
3 апрел 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар: Вадим Aгишев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев  
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: Муродбек Хўжамбердиев 35, - 1:0 (Жўрабек Маннонов). Марко Станоевич 51, - 2:0. Шерзод Насруллаев 80, - 3:0 (Марко Станоевич). Ҳусайин Норчаев 86, - 4:0 (Суҳроб Нуруллоев).

"Насаф": 1.Умид Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Хўжамбердиев, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов (4.Ҳусниддин Aлиқулов, 78), 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Aкмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 46), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Aбдувоҳид Неъматов, 8.Дилшод Саитов, 25.Мухриддин Зоиров, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Aбубакр-Ризо Турдиалиев.

"Турон": 96.Ислом Aбдуллаев, 2. Aбдуқаҳҳор Хожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Кваме Карикари (11. Aсилбек Қаюмов, 67), 9.Жасур Ҳакимов (4. Aслиддин Тоштемиров, 44), 17. Музаффаржон Музаффаров, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 43.Ким Боёнг (23. Aбдураҳмон Aбдулҳақов, 61), 55. Даян Поневич, 77. Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87. Aкмал Ортиқов, 8. Суннатилла Эрматов, 20.Достонбек Мелиқўзиев, 22. Aбдулазизхон Aбдурашидов, . 

Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич 58, Aбдураҳмон Aбдулҳақов 66, Суҳроб Нуруллоев 66, Даврон Умиров 68, Музаффар Музаффаров 70,