fcnasaf.uz

  13 Oct 2018 Янгиликлар, Суперлига U-18

Суперлига U-18. “Навбаҳор” йирик ҳисобда мағлуб этилди

Бугун U-18  жамоамиз навбатдаги 16-тур учрашувини ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек жамоамиз ташаббуси билан бошланди. 3-дақиқада ташкил этилган ҳужум гол билан якунланди. Жавоҳир Шокиров жамоамизнинг бугунги учрашувидаги илк голига муаллифлик қилди. Тўпурар футболчимиз, бу билан бугун мавсумдаги 12-голини киритди. Ҳисоб очилгач, майдондаги устунлик футболчиларимиз қўлига ўтди. Гол уриш учун кўплаб вазиятлар ҳам яратилди, аммо 36-дақиқадаги ҳужумгина гол билан якун топди. Яна бир тўпурар футболчимиз Сардор Тўраев ўзининг чиройли голи билан ҳисобни 2:0га оширди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисоб билан ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам ёшларимиз майдонда ташаббускор бўлишди. Ҳужумкор ўйин намойиш этган жамоамиз, 55-дақиқада ҳисобни йирик 3:0 кўринишига олиб келди. Учинчи голни Ҳусаин Норчаев киритди. Бу ҳисоб ҳам майдонга тушган футболчиларимизни қониқтирмади, натижада яна икки марта рақиб дарвозаси ишғол этилди. Тўртинчи ва бешинчи голларни Абубакр Ризо Турдалиев ҳамда Наврўз Сафаровлар ўз ҳисобига ёздириб қўйишди.

Шундай қилиб, жамоамиз “Навбаҳор” жамоаси дарвозасига бешта жавобсиз тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ғалаба муборак бўлсин!

Жамоамиз навбатдаги 17-тур учрашувини энди Тошкентда, “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 20 октябр шанба куни бўлиб ўтади.

Суперлига U-18, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР” 5:0 (2:0)

13.10.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони, 15:30да

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров, Наим Қосимов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шахрисабз)

Голлар: Жавоҳир Шокиров, 3’-1:0, Сардор Тўраев, 36’-2:0, Ҳусаин Норчаев, 55’-3:0, Абубакр Ризо Турдалиев, 65’-4:0, Наврўз Сафаров, 78’-5:0

“Насаф”: 1.Амирбек Лутфуллаев (25.Шахзод Суюнов, 87), 4.Наврўз Саидов, 5.Алибек Давронов (18.Азизбек Ҳафизов, 79), 6.Ҳусаин Норчаев (9.Наврўз Сафаров, 70), 8.Шоҳмалик Комилов (22.Абдулла Мияссаров, 79), 10.Жамшид Абдуллаев (14.Шахбоз Нуриддинов, 61),  11.Жавоҳир Шокиров (66.Дилшод Бердиев, 82), 15.Нурбек Ботиров, 16.Жасур Жумаев (с), 20.Сардор Тўраев (7.Алпомиш Миров, 61), 27.Абубакр Ризо Турдалиев.

Захира:

“Навбаҳор”: 1.Миржалолбек Маматхонов, 4.Юнусхон Обидхонов, 5.Муҳаммаджон Охунмирзаев (с), 6.Шерзод Ғуломжонов (15.Жавоҳир Ҳусанов, 76), 9.Қодиржон Икромов (13.Абдулазиз Ҳотамов, 84), 11.Бобиршоҳ Собиров, 14.Асадбек Лутфуллаев, 16.Азизбек Зокиров (7.Достонбек Ғозихонов, 57), 17.Тошпўлат Имомалиев (10.Абдулазиз Жалилов, 53), 18.Улуғбек Ақназаров, 19.Баҳромжон Яҳёхонов (2.Жамшидбек Махмудов, 70).

Захира: 32.Бобирмирзо Тошмирзаев, 8.Файзулла Ҳабибуллаев.

Огоҳлантириш: Миржалолбек Маматхонов (23).