fcnasaf.uz

  29 Sep 2018 Янгиликлар, Суперлига U-18

Суперлига U-18. “Насаф” “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз саккизта гол киритди

Бугун ўсмирларимиз навбатдаги 14-тур учрашувини, ўз майдонида  Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашув жамоамизнинг устунлигида бошланди. Дастлабки дақиқаларда ташкил этилган ҳужумлар самара бермаган бўлсада, кейинги ҳужумлар хавфли бўлди. Шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди, Сардор Тўраев чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи гол Жамшид Абдуллаев томонидан  12-дақиқада киритилди. 21-дақиқада Жавоҳир Шокиров ҳисобни 3:0га ўзгартиришга эришди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам ёшларимиз фаол ўйин намойиш этишди. Натижада кўплаб голли вазиятлар яратилди. Аммо гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Биринчи бўлим 3:0 ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Шахбоз Нуриддинов ҳисобни 4:0га оширди. Бу ҳисобдан ҳам қониқмаган ёшларимиз яна ҳужумларга зўр беришди. Натижада жамоамиз рақибига голлар шоусини тақдим этди. 62 ва 64-дақиқаларда Сардор Тўраев яна икки марта гол муаллифига айланди ва учрашувда хет-трик қайд этди. 63дақиқада Ислом Баратов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.   73-дақиқада “Қизилқум” ҳимоясида бетартиб Бобомурод Имомов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шундай қилиб, тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтган учрашувда, 8:0 ҳисоби қайд этилди. Ғалабали сериялар яна бир ўйинга оширилди.

Жамоамиз энди 15-тур учрашувини сафарда “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6 октябр куни бўлиб ўтади.

Суперлига U-18. 14-тур

“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ” 8:0 (3:0)

29.09.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 16:00да

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Зилола Раҳматова, Артем Калинин, Фирдавс Норсафаров (барчаси Қаршидан).

Назоратчи: Константин Смиронов (Қарши)

Голлар: Сардор Тўраев, 6’-1:0, 62’-5:0, 64’-7:0 Жамшид Абдуллаев, 12’-2:0, Жавоҳир Шокиров, 22’-3:0, Шахбоз Нуриддинов, 47’-4:0, Ислом Баратов, 63’-6:0, Бобомурод Имомов, автогол 73’-8:0

“Насаф”: 31.Абдувоҳид Неъматов, 4.Наврўз Саидов, 5.Нурбек Ботиров (20.Тимур Набиев, 65),  6.Егор Кондратюк, 7.Сардор Тўраев (66.Анвар Ҳусанов, 66), 10.Жамшид Абдуллаев (9.Наврўз Сафаров, 65),  11.Жавоҳир Шокиров (22.Жўра Довуров, 72), 14.Шахбоз Нуриддинов (8.Шоҳмалик Комилов, 62), 16.Жасур Жумаев (с), 18.Ислом Баратов, 27.Абубакр Ризо Турдалиев.

Захира: 21.Асадулло Полвонов,  15.Амирбек Лутфуллаев.

“Қизилқум”: 33.Муҳаммад Тоштемиров (21.Иброҳим Раҳматов, 73), 3.Жавоҳир Шодиев (с) (6.Шахзод Муротов, 50), 4.Фарҳод Абдурасулов (15.Азиз Ахмедов, 55), 5.Рустам Тешаев, 7.Бойсари Норқулов, 9.Бобомурод Имомов, 10.Анвар Эгамбердиев (16.Асадбек Султонов, 50), 11.Хумоюн Абдусатторов, 12.Шахзод Ҳакимов (13.Жавоҳир Абдураҳмонов, 64),  14.Бекжон Очилхўрозов, 17.Муҳаммад Жумақулов (8.Наврўз Қурбонмуродов, 80).

Захира:

Огоҳлантириш: Шоҳмалик Комилов (75), Наврўз Сафаров (78)  - Фарҳод Абдурасулов (36)