fcnasaf.uz

  17 Aug 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. «Сўғдиёна»га қарши беллашувда йирик ғалаба қозондик

Бугун Coca-Cola Суперлигаси 10 турига старт берилди. Жамоамиз бугун Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Биринчи бўлимни вакилларимиз анча кўтаринки руҳда ўтказишди. Беллашувнинг 6 дақиқасида Марко Станоевич олис масофадан Митрович қўриқлаётган дарвозани пойлашга ҳаракат қилди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. 15 дақиқада Норхонов ўз жарима майдончаси ичида айнан Станоевичга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Вазият ёнида турган учрашув ҳаками Аскер Нажафалиев ўн бир метрлик жарима зарбасини белгилади. Ислом Кенжабоев пенальтини голга айлантирди – 1:0. Биринчи бўлим сўнгига қадар вакилларимизда кўплаб вазиятлар бўлди бироқ 42 дақиқага келибгина бу вазиятларнинг биридан фойдаланилди. Тиниб-тинчимас Ойбек Бозоров рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб Бобир Абдихолиқовни тўп билан таъминлади, Абдихолиқов ўз ўрнида вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда жиззахликлар анча фаол ҳаракат қилишди ва вакилларимизни ҳимояланишга мажбур қилишди. Ҳимоячиларимизнинг ва дарвозабонимизнинг тартиб ўйини эвазига рақибнинг ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлинди. Бугунги беллашувда иккита дебютга гувоҳ бўлдик. Биринчиси Зоиров Муҳриддиннинг бош жамоада дебют қилгани бўлса, иккинчи учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳусайн Норчаевнинг беллашувдаги сўнги голга муаллифлик қилгани бўлди. Бу унинг Суперлигадаги илк голи бўлди.

Coca-Cola Суперлига. 10-тур
НАСАФ — СЎҒДИЁНА 3:0
17 август. Бекобод. «Металлург» стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Назаров
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Ислом Кенжабоев 15 пенальти, — 1:0. Бобир Абдихолиқов 36, — 2:0 (Ойбек Бозоров). Ҳусайин Норчаев 90+1, — 3:0.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Нематов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (4.Ҳусниддин Алиқулов, 75), 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 75), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев (7.Дилшод Раҳматуллаев, 70), 22.Акмал Мозговой (19.Ҳусаин Норчаев, 70), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 21.Машҳур Муҳаммаджонов 17.Файсал Траоре, 25.Муҳриддин Зоиров, 70.Абубакризо Турдалиев.

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов (18.Шавкат Муллажонов 46), 4.Элёр Орифов, 7.Санжар Рашидов (14. Даниел Насриддинов, 66), 8. Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 66), 11.Жасур Ҳасанов, 12. Санъат Шихов, 21. Саҳоб Рашидов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов 46), 22.Шаҳбоз Жўрабеков (5.Аюбхон Номанов, 39), 93. Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 17.Иван Нагаев, 24.Муҳаммад Яҳёев, 25.Нодирбек Қўйбоқов.
Огоҳлантиришлар: Санжар Рашидов 38, Акмал Мозговой 59, Ғолиб Ғайбуллаев 71, Даниэл Насриддинов 80.