fcnasaf.uz

  21 Apr 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Суперлига. “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувида ҳисоб очилмади

“Насаф” бугун Қўқонда 7-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув кутилганидек шиддатли кечди.

Дастлабки дақиқалардан жамоалар ҳужумларга зўр беришди. Ташкил этилган ҳужумлар, дарвозаларга унчалик хавф туғдирмади. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечди. Ҳисоб ҳам 0:0 кўринишида қолди. Гўёки жамоалар ўз кучларини навбатдаги бўлим учун тежагандек эди.

Иккинчи бўлимни жамоамиз яхши бошлади. Уюштирилган ҳужумларда ҳисобни очишга қўлай имкониятлар вужудга келди. Аммо футболчиларимиз дарвозага йўл топа олишмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларини жамоамиз анча фаол ўтказишди. Ҳисобни очиш учун Бобир Абдухолиқовда яна бир жуда яхши имкон бўлди. Афсуски бу ҳаракат ҳам самарасиз якун топди. Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш бугун футболчиларимизга насиб этмади.  

Шундай қилиб, қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган учрашувда ҳисоб очилмади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунига етди.

“Насаф” бу билан жорий  чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 7-тур

“ҚЎҚОН-1912” - “НАСАФ” 0:0. 11056 томошабин

21.04.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками:  Фарух Янсупов (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов

“Қўқон-1912”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Жамшид Ҳасанов (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 81), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳодир Пардаев  (9.Носирбек Отақўзиев, 71), 19.Суҳроб Бердиев, 22.Мурод Холмуҳаммедов (с), 23.Александр Мерзляков, 55.Дарко Гожкович (95.Милан Спремо, 87), 65.Марко Милич.

Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Баҳодир Акрамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 29.Игорь Таран,

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (20.Ислом Кенжабоев, 77), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов, 21.Жаҳонгир Алиев, 38.Акмал Мозговой, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

Огоҳланитириш: Мурод Холмуҳаммедов (48) – Славко Лукич (76)