fcnasaf.uz

  01 Nov 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. Қаршидаги сўнги учрашув ғалаба билан якунланди

Coca-Cola Суперлигаси 22-тур доирасида «Насаф» ҳамда “Қўқон-1912“ жамоалари куч синашишди. Бугунги беллашувни чемпионатнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири деб айтиш мумкин. Бугунги баҳс вакилларимизнинг кичик ҳисобдаги (1:0) ғалабаси билан якунланди.

Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ўртасида кечган баҳс кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлим бошиданоқ меҳмонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. 10-дақиқада айнан меҳмонлар футболчиси Авазхон Маматхўжаев дарвозамиз томон тўпни йўналтирди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 12-дақиқада жамоамиз таркибида мажбурий ўзгариш юзага келди. Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов майдонга тушди. 25-дақиқада Шароф Муҳитдинов олис масофадан ўз омадини синаб кўрди аммо у тепган тўпга аниқлик етишмади. 27-дақиқада Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчиси Сардор Азимовни йиқитгани учун дарвозамиз томон пенлатий белгиланди. Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган жарима зарбасини Неъматов бартараф этди ва вакилларимизга руҳий устунлик тақдим этди. Шундан сўнг вакилларимиз рақиб жарима майдончаси хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Шундай вазиятларнинг бирида Бобир Абдихолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. тайм сўнгида Муҳитдиновда яна бир имконият, у тепган тўпни қўқонликлар дарвозабони иккинчи уринишда эгаллаб олди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳамма томонлар фақат ғалаба учун майдонга тушганликларини исботлашди. 54-дақиқага келибгина вакилларимизнинг ҳужуми голга айланди. Насруллаевнинг узатмасини Бозоров зарб билан рақиб жарима майдончаси йўналтирди тўғри вақтда, тўғри жойда бўлган Абдихолиқов ўзининг Суперлигадаги 16-голини киритди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун қулай вазиятлар бўлди аммо учрашув сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади ва вакилларимиз қимматли очколарни қўлга киритиб турнир жадвалидаги ўрниларини мустаҳкамлаб олишди

НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 — 1:0
31 октябрь 2020 йил. Қарши. «Марказий» стадион. 17:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Бобир Абдихолиқов 54, — 1:0 (Ойбек Бозоров).

Фойдаланилмаган пенальти: Мурод Холмуҳаммедов 28 (дарвозабон).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 12), 10. Бобир Абдиҳолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев (19. Ҳусаин Норчаев, 87), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (7. Дилшод Раҳматуллаев, 75), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 87), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 50. Шоҳмалик Комилов, 70. Абубакрризо Турдалиев.

«Қўқон-1912»: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 66), 13.Сардор Азимов (91.Якуба Бамба, 73), 14.Аваз Маматхўжаев (17.Музаффар Музаффаров, 73), 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков (99.Бек Абдуллаев, 83), 33.Иван Ёсович, 69.Филип Раевас, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 96. Исломжон Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасурбек Ёқубов, 20.Иқбол Маликжонов, .

Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев 55, Ғолиб Ғайбуллаев 90+5, Музаффар Музаффаров 90+5.