fcnasaf.uz

  18 Mar 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Суперлига: “Насаф” сафарда “Қизилқум”ни мағлуб этди

Суперлиганинг 3-турида “Насаф” сафарда “Қизилқум” жамоаси билан куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда кечган учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди.

Бугун жамоамиз одатдагидан бошқароқ таркибда майдонга тушди. Тожикистонлик легионеримиз Жаҳонгир Алиев бугунги учрашувнинг дастлбаки дақиқаларидан майдонда ҳаракат қилди. Шунингдек ҳимоячимиз Ғолиб Ғайбуллаев ҳам учрашувни бошидан майдонга туширилди. Славко Лукич эса захира ўриндиғида қолдирилди. Бугун шунингдек Бобир Давлатов ҳам учрашув қайдномасига киритилди.

Учрашувни ҳар иккала жамоа фаоллик билан бошлашди. Аммо дастлабки гол уриш жамоамизга насиб этди. Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида жамоамиз бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жасур Ҳасанов ижросида амалга оширилган бурчак тўпини ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1. Бу билан Бобир Абдухолиқов чемпионатдаги иккинчи голини киритди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида яна Жасур Ҳасановнинг стандарт вазиятдан узатган тўпини бу сафар Славко Лукич боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:2.

Учрашувнинг 71-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни қисқартиришга эришди. Бунда эндигина майдонга тушган, Андрей Сидоров дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва узоқ бурчакни аниқ нишонга олди- 1:2.

Учрашувнинг 83-дақиқасида ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ Ислом Рашидхоновдан омад юз угирди. Бу вазиятда Рашидхонов дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, бўш дарвозага зарба берди. Аммо Акмал Рустамов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шундай қилиб, жамоамиз учун оғир ва омадли кечган учрашувда муҳим  ғалабани қўлга киритдик. Бу орқали очколар сонини 7тага етказиб, турнир жадвалининг биринчи ўрнига кўтарилиб олдик.

“Насаф” Навоийда “Қизилқум”ни сўнгги бор 2015 йили худди ана шу ҳисобда мағлубиятга учратган эди.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 3-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1)

18.03.2018. “Ёшлар спорт мажмуаси”. 20:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Алексей Фролов

Голлар: Андрей Сидоров, 71’-1:2 - Бобир Абдухолиқов, 13’-0:1, Славко Лукич, 67’-0:2.

“Қизилқум”: 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев (с), 8.Акмал Рустамов, 10.Алишер Саноев (9.Хумоюн Абдуолимов 85), 11.Дониёр Усмонов (18.Самандар Шодмонов 46), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 84.Неманья Йованович (70.Андрей Сидоров 66).

Захира: 1.Эркин Жабборов, 5.Георги Квесиешвили, 6.Сухроб Ярашев, 7.Нодирхон Камолов, 16.Алишер Юсупов, 22.Артём Макосин.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (55.Славко Лукич 46), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 21.Жаҳонгир Алиев (27.Ислом Рашидхонов 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Жасур Ҳасанов (20.Ислом Кенжабоев 77), 92.Умарбек Эшмуродов,

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 8.Санжар Рашидов, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Бобир Давлатов, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров (50), Акмал Рустамов (79) – Славко Лукич (63).