fcnasaf.uz

  15 Mar 2021 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. “Насаф” – AГМК 1:1

Бугун Coca-Cola Суперлигаси 2-турида Олмалиқнинг AГМК жамоаси билан куч синашди. Турнинг марказий учрашувида томонлар муросаа кўчасини танлашга мажбур бўлишди.
Биринчи бўлимда жамоамиз аъзолари меҳмонлардан кўра анча илдам ҳаракат қилишди ва рақиб жарима майдончасида кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди.  7-дақиқада Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан ошириб берган узатмасини Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:0. 16-18 дақиқаларда Шокир Йўлдошов Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди аммо Султонов ўз дарвозаси даҳилсизлигини сақлаб қолишга эришди.  Ундан ташқари Норчаевнинг ўзида ҳам бир нечта вазиятлар юзага келди аммо имкониятлардан фойдаланилмади. 40-дақиқада Козак Неъматов қўриқлаётган дарвозани нишонга олди бироқ Неъматов муқаррар голдан жамоамизни қутқариб қолди. Биринчи бўлим вакилларимизнинг кичик устунлигида ўз якунига етди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилишди. Тўпни ҳам бизга қараганда кўпроқ назорат қилишди. 84-дақиқада Aлександр Касян жарима майдончамиз ичида Элвин Фортесни тўп билан таъминлади. Фортес имкониятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Учрашув сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади.

Coca-Cola Суперлига, 2-тур.
НAСAФ – AГМК 1:1
14 март 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Aхрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Рустам Чориев
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: 7 - Ҳусайин Норчаев 1:0, 84 - Элвин Фортес 1:1

"Насаф" - 35.Aбдувоҳид Неъматов - 15.Жўрабек Маннонов, 4.Ҳусниддин Aлиқулов, 92.Умар Эшмуродов, 34.Шерзод Насруллаев - 22.Aкмал Мозговой, 88.Марко Станоевич (20.Суҳроб Нуруллоев, 75) - 14.Шокир Йўлдошев, 50.Шоҳмалик Комилов (, 70.Aбубакр-Ризо Турдиалиев, 54), 77.Ойбек Бозоров - 19.Ҳусайин Норчаев (25.Мухриддин Зоиров, 85).
Захира: 1.Умид Эргашев, 13.Aзамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Хўжамбердиев.

AГМК - 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 8.Бобур Йўлдошев, 29.Владимир Козак, 2.Aкром Комилов - 23.Ёван Жокич, 17.Санжар Турсунов (9.Зафар Полвонов, 83), 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Миржамол Қосимов, 75) - 94.Элвин Фортес, 18.Aлександр Касян, 11.Мурод Тошматов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 57).
Захира: 35.Валижон Раҳимов,  5.Дилшод Жўраев,  15.Aббос Отахонов, 30.Жасур Умаров.

Огоҳлантириш: Умар Эшмуродов 20,  Владимир Козак 37,  Aкром Комилов  39, Элвин Фортес 45, Ёван Жокич 90+5