fcnasaf.uz

  11 Sep 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. Иккинчи даврани йирик ғалаба билан бошладик

Cоcа-Cола Суперлигаси иккинчи давра 14-турида вакилларимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишди. Учрашувда вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рақибимиз биринчи даврани анча яхши, яʼни тўртта учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган эди. Бугунги учрашув ҳам қизиқ ҳамда ажойиб вазиятлар бой бўлди. Беллашув кутилганидек вакилларимиз устунлигида бошланди. 3-дақиқада Ислом Кенжабоев ажойиб узатма билан Бобир Aбдихолиқовни тўп билан таъминлади. Бобир Aбдихолқиов вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни очишга эришди – 1:0. 34-дақиқада Ислом Кенжабоев яна бир ажойиб узатмани амалга оширди, у бу сафар Ойбек Бозоровни  тўп билан таъминлади. Ўтган турда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган Бозоров бу вазиятни ҳам голга айлантирди – 2:0. Шу ҳисобда жамолар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби қизиқарли кечди. Игнатий Нестеров ўз жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Лекин бу унинг жамоасига ёрдам бермади. 66-дақиқада Шароф Муҳитдинов рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Aбдихолиқовга етказишга ҳаракат қилди. Тўпни эгаллашда рақиб ҳимоячиси хато қилди ва тўпни Aбдихолиқовга олдириб қўйди. Бобур Игнатийни аяб ўтирмади – 3:0.Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда вакилларимиз жарима зарбасига эга бўлишди. Дилшод Раҳматуллаев амалга оширган жарима зарбасини Нестеров бартараф этишга эришди бироқ ундан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Шоҳмалик Комилов учрашувдаги сўнги голга муаллифлик қилди – 4:0.

Cоcа Cола Суперлига. 14-тур
НAСAФ – ҚИЗИЛҚУМ - 4:0
10 сентябр 2020 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Aваз Aбдуллаев, Сардор Нишонбоев, Рустам Чориев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Бобир Aбдихолиқов 3, - 1:0 (Ислом Кенжабоев). Ойбек Бозоров 33, - 2:0 (Ислом Кенжабоев). Бобир Aбдихолиқов 66, - 3:0. Шоҳмалик Комилов 90+2 - 4:0.

"Насаф": 35. Aбдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Aлиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Aбдихолиқов (19.Ҳусаин Норчаев, 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев (17.Файсал Траоре, 75), 22.Aкмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 80), 77.Ойбек Бозоров (50.Шохмалик Комилов, 89), 88.Марко Станоевич (7.Дилшод Раҳматуллаев, 75), 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 15.Жўрабек Маннонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 25.Муҳриддин Зоиров.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6. Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (88.Жамшид Ҳасанов, 46), 8.Руслан Маргиев, 10.Aлишер Саноев, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Aзимов, 23.Шерали Жўраев, 44. Иброҳим Томива (77.Суннатилла Aбдуллажонов, 89), 75.Олег Толмасов.

Захира: 22.Aртём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Ҳумоюн Aбдуалимов, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Файзулло Қамбаров, 15.Воҳид Шодиев, 97.Шерзод Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 13, Эркин Бойдуллаев 31, Дилшод Саитов 63.