fcnasaf.uz

  25 Nov 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. Чемпион таслим этилди

Бугун «аждарлар» Қаршида бу йилги чемпионликни расмийлаштирган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилди ва йирик ғалаба қозонди.

Учрашув кутилганидек меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. 4-дақиқада Чераннинг боши билан йўллаган зарбасини Неъматов эгаллаб олди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Шароф Муҳитдинов Ойбек Бозоровдан қабул қилиб олган тўпни Суюнов қўриқлаётган дарвоза томон йўналтирди ва ҳисобни очди — 1:0. 13-дақиқада Бобир Абдихолиқов ҳисобни ўзгартириши мумкин эди аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 24-дақиқада Кенжабоев майдон марказидан ҳужум бошлади ва бу юришни ўзи тугатишга ҳаракат қилди бироқ ба вазият ҳам қўлдан бой берилди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз катта шижоат билан ҳаракат қилишди. Йигитларнинг меҳнати 56-дақиқада ўз самарасини берди. Жамоамиз уюштирган комбинацион ҳужумни Марко Станоевич кучли зарбаси билан голга айлантирди. — 2:0. 66-дақиқада Эркинов Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатди. Муҳитдинов амалга оширган жарима зарбасини Мозговой Суюнов дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди — 3:0. Шундан сўнг Ҳусайн Норчаевда ҳам ҳисобни янада йирик кўринишга келтириш учун вазиятлар бўлди аммо учрашув сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

25 ноябрь, чоршанба
13:00 — НАСАФ — ПАХТАКОР 3:0. 1454 нафар мухлис.
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Ойбек Калахўжаев, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: 6 — Шароф Муҳитдинов 1:0, 56 — Марко Станоевич 2:0, 66 — Акмал Мозговой 3:0
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10. Бобир Абдиҳолиқов (8. Жавоҳир Эсонқулов, 87), 14. Шароф Муҳитдинов (50. Шоҳмалик Комилов, 87), 15. Жўрабек Маннонов, 20. Ислом Кенжабоев (19. Ҳусаин Норчаев, 75), 22. Акмал Мозговой (70. Абубакризо Турдалиев. 90), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (7. Дилшод Раҳматуллаев,75), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6.Муродбек Хўжамбердиев, 17.Файсал Траоре, 1, 25.Муҳриддин Зоиров,

«Пахтакор»: 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 23. Шерзод Аъзамов, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 8.Асадбек Собиржонов (18. Хожимат Эркинов, 61), 11. Игор Сергеев.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 4.Акрамжон Комилов, 7. Садриддин Абдуллаев, 15.Егор Кримес, 28. Диёр Холматов, 30. Сиадазамат Мирсаидов, 76. Улуғбек Ҳошимов, 99.Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантириш: 39 — Ҳожакбар Алижонов, 39 — Ғолиб Ғайбуллаев, 70 — Акмал Мозговой, 72 — Аброрбек Исмоилов