fcnasaf.uz

  27 Aug 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. Биринчи даврани йирик ғалаба билан якунладик

Coca-Cola Суперлигаси биринчи давра сўнги 13-турида жамоамиз Тошкент яна бир жамоаси «Локомотив» жамоаси меҳмони бўлди. Бу учрашувда жамоамиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Учрашув кутилганидек курашларга бой бўлди. 10 дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Вакилларимиз томонидан ташкил қилинган ҳужумда Ойбек Бозоров Шерзод Насруллаевни тўп билан таъминлади, ўз ўрнида Насруллаев тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Тўпни қабул қилган Абдихолиқов уни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1. 27 дақиқада Марко Станоевичнинг қанотдан узатган узатмасини қулай вазиятда турган Шароф Муҳитдинов Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди – 0:2. Биринчи бўлимни жамоалар шу ҳисобда якунлашди.

Иккинчи бўлимда рақибларимиз ўйини жонлангандек бўлди. 67 дақиқада рақибларимиз тўпни бурчакдан ўйинга киритишди. Ўйинга киритилган тўпни майдон марказида Ойбек Бозоров эгаллаб олди ва қарши ҳужумни гол билан якунлади – 0:3. 70 дақиқада вакилларимиз навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди. Жавоҳир Илёсов жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ўн бир метрлик жарима нуқтасини белгилади. Аммо Абдихолиқовнинг амалга оширган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. 80 дақиқада қанотдан ташкил қилинган ҳужумда Дилшод Саитов қулай вазиятда турган Ислом Кенжабоевни тўп билан таъминлади. Тўпни қабул қилиб олган Кенжабоев хотиржамлик билан рақиб дарвозасига жамоамизнинг тўртинчи голини киритди – 0:4. Вакилларимиз биринчи давранинг сўнги учрашувини йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди.

Coca-Cola Суперлига. 13-тур
ЛОКОМОТИВ – НАСАФ 0:4

27 август 2020 йил. Тошкент. «Жар» стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Гол: Абдихолиқов 10, Муҳиддинов 27, Бозоров 63, Кенжабоев 80.
Амалга оширилмаган пенальти: Абдихолиқов 70ʼ

«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Даврон Умиров (19.Авазбек Ўлмасалиев 11), 7.Кахи Махарадзе (25.Жавоҳир Алижонов 81), 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев (4.Шаҳзод Шайманов 81), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов (5.Славко Дамянович 32).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 18.Иброҳим Ғанихонов, , 52.Жалолиддин Жумабоев, 83.Асадбек Эргашев.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусаин Норчаев (20.Ислом Кенжабоев 68), 22.Акмал Мозговой (6.Муродбек Хўжамбердиев 84), 34.Шерзод Насруллаев (7.Дилшод Раҳматуллаев 73), 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 84), 88.Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев 68), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 15.Жўрабек Маннонов, 50.Шохмалик Комилов.