fcnasaf.uz

  03 Jul 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Суперлига. АГМК – «Насаф» 2:1

Куни кеча жамоамиз Cоcа-Cоlа Суперлигаси 7-турида Олмалиқнинг АГМK жамоаси меҳмони бўлишди. Ушбу баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашув тенг курашлар остида бошланди. Жамоалар қарама-қарши дарвозаларга кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. 20- дақиқада олмалиқликлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди. Миржамол Қосимовнинг узатмасини бартараф этишда Марко Станоевич эътиборсизликка йўл қўйди ва тўп унинг қўлига тегди. Вазиятни кузатиб турган Жасур Мухторов 11 метрлик жарима нуқтасини белгилади. Санжар Турсунов эса жарима зарбасидан унумли фойдаланиб беллашувда ҳисобни очди – 1:0. 27-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумда Жўрабек Маннонов тўпни жарима майдончасига етказиб беришга ҳаракат қилди аммо тўп рақиб футболчисига тегиб Марко Станоевичга бориб тушди. Марко ўз услубида олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол этди – 1:1.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз биринчи бўлимга қараганда анча ишончли ҳаракат қилишди. Аммо яратилган имкониятлардан Бобир Абдихолиқов, Ҳусайн Норчаев ҳамда Дилавер Ҳарислар фойдалана билишмади. Аксинча 56-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов тўпни қабул қилишга хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган Амонов Байдуллаевни қулай вазиятга чиқарди. Байдуллаевга эса зарбани амалга оширишда ҳеч ким қаршилик кўрсата олмади ва унинг зарбаси дарвозамиз тўридан жой олди. Жамоамиз ушбу мавсумда илк мағлубиятни АГМК жамоасидан қабул қилиб олди.

Суперлига, 7-тур

2 июль, пайшанба.

АГМК – «Насаф» 2:1

Олмалиқ, «ОКМК спорт мажмуаси».

Голлар: Турсунов (20-пенальти), Байдуллаев (56) - Станоевич (27)

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Достонбек Раҳмонов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов, 79), 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов - 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (3.Сардор Раҳмонов, 64) - 17.Санжар Турсунов (11.Мурод Тошматов, 26), 18.Баҳром Абдурахимов (10.Шаҳзод Нурматов, 64), 77.Арслонмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили, 79) - 9.Зафар Полвонов.

Захира: 35.Валижон Рахимов, 8.Ҳожимат Эркинов, 21.Мате Ватсадзе, 88.Игор Зонич.

«Насаф» — 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Харис Дилавер (20.Ислом Кенжабоев, 62), 10.Бобир Абдихолиқов (77.Ойбек Бозоров, 62), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов (19.Ҳусаин Норчаев, 67), 22.Акмал Мозговой (7.Дилшод Раҳматуллаев, 62), 34.Шерзод Насруллаев (50.Шоҳмалик Комилов, 86), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов.

Огоҳлантиришлар: Султонов (90) - Эшмуродов (12), Неъматов (40)