fcnasaf.uz

  08 Sep 2018 Янгиликлар, ЎФА янгиликлари

Шерзод Насруллаев Хитой дарвозасига энг чиройли гол киритди

Хитойда ўтказилган халқаро футбол мусобақасида Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоамиз ғолиб бўлди. Сўнгги ўйин Хитой терма жамоасига қарши ўтказилди.  

Учрашув 1-1 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди. Ушбу гол мусобақанинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди. Гол муаллифи – Шерзод Насруллаев махсус соврин билан тақдирланди.

Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.

Ушбу мусобақада «Насаф» жамоамизнинг беш  нафар футболчилари қатнашишди, булар Умиджон Эргашев, Ислом Рашидхонов, Илҳом Алижонов,  Шерзод Насруллаев ва Худоёрхон Сагдуллаевлар.