fcnasaf.uz

  09 Jul 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Шароф Муҳитдинов: “Урилган гол бу – бутун жамоа меҳнатининг маҳсули”

“Насаф” – “Навбаҳор” (1:1) учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлган Шароф Муҳитдинов ҳам бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги учрашувда жамоадошларим бор кучини бериб ўйнашди. Бизнинг бугунги учрашувга тузган режамиз ғалаба қозониш эди, афсуски бунга эриша олмадик. Албатта бундай қийин ўйинларда гол уриш фахрли. Аммо голни ким уришини унчалик аҳамияти йўқ. Чунки футбол жамоавий ўйин. Бу бутун жамоа меҳнатининг маҳсули деб, биламан. Биз ўз олдимизга доимо мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилиб қўямиз. Жамоадошларим шу мақсадда интилишмоқда. Сўзимни охирида мухлисларимизга кичик мурожаат қилмоқчиман. Сизларнинг далдангиз бизга катта куч беради. Ҳар қандай шароитда ҳам бизга далда бўлаётган содиқ мухлисларимизга ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан ташаккурлар билдириб қоламан, - дейди  учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Шароф Муҳитдинов.