fcnasaf.uz

  16 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Шахбоз Эркиновни табриклаймиз!

Бугун “Насаф”нинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов 31 ёшга тўлди. Мана бир йилдирки у жамоамиз сафида фаолиятини давом эттирмоқда.

Мамлакатимизнинг  Красницский номидаги тўпурарлар клуби аъзоси бўлган ушбу ҳужумчимиз, тез орада “аждарлар”нинг ҳақиқий аъзосига айланди. Ўзининг мазмунли ўйинлари билан мухлисларимизни хушнуд қилиб келмоқда.

Шахбоз Эркиновни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан ҳамда барча ишқибозларимиз номидан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари ушалишига тилакдошмиз.

Умид қиламизки, Эркинов ўзининг голлари билан жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси