fcnasaf.uz

  08 Jan 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Санжаржон туғилган кун муборак бўлсин!

Бугун “Насаф” клубининг посбони Санжар Қувватовнинг таваллуд айёми куни. Санжар бугун 29 ёшни қарши олди.

2016 йилга мавсумдан жамоамиз сафида фаолият юритаётган футболчимиз, ўзининг мазмунли ўйинлари билан жамоамиз мухлисларининг энг ардоқли ўйинчиси ҳисобланади. Бугунги кунда посбонимиз миллий терма жамоамиз билан бирга, Осиё Кубогида иштирок этиш учун Амирликда бўлиб турибди. Эртага жамоамиз мусобақадаги илк учрашувини ўтказади. Бу муҳим учрашувда Санжар Қувватовга ва бошқа футболчиларимизга зафар ёр бўлишини тилаймиз.

Умид қиламизки, терма жамоамиз ўзининг ғалабаси билан нафақат Санжарни, балки барчамизни хурсанд қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Санжар Қувватовни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари ҳамда жамоамиз мухлислари номидан қизғин табриклаймиз!

Санжарга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Доимо футбол ишқибозларининг энг севимли ўйинчиларидан бири бўлиб юришига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Санжаржон!

“Насаф” ПФК жамоаси