fcnasaf.uz

  05 Feb 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Санжар Қувватовга омад тилаймиз!

“Насаф” таркибида 2016 йилдан буён фаолият юритган моҳир даровозабонимиз Санжар Қувватов,  2019 йилги мавсумдан “Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Санжар Қувватов жамоамиздаги фаолияти мобайнида  чемпионатимизнинг бронза, кумуш медаллари ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

Ўзининг меҳнатсеварлиги, хушмуомаласи, одамийлиги ва яхши хулқи билан жамоамизда ҳурматга сазовор бўлди.

Энг муҳими ўзининг ёрқин ўйинлари билан нафақат клубимиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшди, балки мухлисларнинг ҳам эътибори ва эътирофига сазовор бўлди.

Санжар Қувватов ҳақида қанча илиқ гапларни гапирсак ҳам камлик қилади. Посбонимиз янги, 2019 йилги мавсумдан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби шарафини ҳимоя қилади.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча мухлислар номидан, барчаси учун Санжарга катта ташаккур билдирамиз.

Унинг янги клубидаги фаолиятига ва кейинги ишларига улкан зафарлар тилаймиз. Футболчи сифатидаги барча орзулари амалга ошишига тилакдошмиз.

Санжар Қувватовга омад тилаймиз!

“Насаф” ПФК жамоаси