fcnasaf.uz

  14 Apr 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

С. Кучеренко:«Бизни қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорчилик билдираман»

«Насаф » клуби бош менежери Сергей Кучеренко Cоcа-Cола Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Насаф» – «Навбаҳор» учрашувидан сўнг учрашувга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз ташаккурини билдирди.

- «Навбаҳор» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда гарчи мағлуб бўлган бўлсакда, биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман. Таркибимиз анча ёшарган. Йигитлар «Пахтакор» билан кўрсатган ўйинини кўрсата олмади. Бунга наманганликлар имкон беришмади.

- Учрашувга келиб жамоамизни сўнги дақиқаларгача қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат дейман. Клубимизнинг жонкуяр мухлислари бизга ишонишларини ва ҳар бир учрашувда ўз жамоаларини шундай қўллашларини сўраб қолган бўлардим. Чунки футбол мухлислар учун ўйналади. Биз билан бирга бўлишда давом этинг. «Насаф» ҳали ўз сўзини айтади, – дейди Сергей Кучеренко.