fcnasaf.uz

  22 Oct 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиевни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Бугун «Насаф» афсонаси, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 49 ёшни қарши олди.

«Насаф» таркибида жамоа сардори сифатида узоқ вақт тўп тепган Рўзиқул Бердиев футболчилик фаолиятини якунлагач кейинги фаолиятини ҳам «Насаф» билан боғлади. Жамоада дастлаб ёрдамчи мураббийи 2012 йилда эса бош мураббий сифатида иш бошлади. Ҳозирга қадар бир неча бор совринли ўринларни, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Бердиев уч карра Ўзбекистонда «йилнинг энг яхши мураббийи» дея эътироф этилди. 

Мана икки йиллик танаффусдан сўнг жамоа ўз тарбияланувчилари билан яна совринли ўринлар учун курашмоқда. Бу ерда мураббийимизнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб Рўзиқул Сагдуллаевични бугунги айём билан муборакбод этамиз. Мураббийимизга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, «Насаф» келгусида ушбу мутахассис қўл остида бунданда юксак чўққиларни забт этиб, юртимиз байроғини янада баландроқ ҳилпиратади.

«Насаф» ПФК жамоаси!