fcnasaf.uz

  22 Oct 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиевни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Бугун “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 48 ёшни қарши олди.

“Насаф” таркибида 12 мавсум тўп сурган Рўзиқул Бердиев шу вақт мобайнида қаршилик футбол ишқибозларининг энг севимли футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Футболчилик фаолиятини якунлагач,  Рўзиқул Саъдуллаевич кейинги фаолиятини ҳам “Насаф” билан боғлади. Жамоада дастлаб ёрдамчи мураббийи 2012 йилда эса бош мураббий сифатида иш бошлади. 2013 йилги мавсумда “Насаф” ушбу мутахассис билан мамлакат чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Бердиев уч карра Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” унвонига лойиқ кўрилди. 2015 йилги мавсумда жамоа тарихида ҳозирча ягона бўлган Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.  2016 йилда Ўзбекистон Супер кубогини боши узра баланд кўтарди. 2017 йилда жамоа ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди.

Бугун барча учун севимли бўлган инсон  - Рўзиқул Бердиев 48 ёшга тўлди. Мураббийимизга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, “Насаф” келгусида ушбу мутахассис қўл остида бунданда юксак чўққиларни забт этиб, Юртимиз байроғини яна-да баландроқ ҳилпиратади.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
 
“Насаф” ПФК жамоаси