fcnasaf.uz

  08 Jul 2018 Янгиликлар, Суперлига U-18

Рўзиқул Бердиев: “Ёш таркибимиз ғалабага лойиқ эди”

“Насаф” – “Навбаҳор” (1:1) учрашувидан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларини билдирди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун футбол академиямиз тарбияланувчилари, ёш футболчиларимиз билан ўйнадик. Улар таҳсинга сазовор ўйин намойиш этишди. Қўлидан келганча ўйнашди, ҳаттоки “Навбаҳор”дек жамоага устунлик ҳам қилишди. Шахсан ўзим бугун майдонга тушган футболчиларимиздан миннатдорман. Нега биз бугун бундай таркиб билан майдонга тушдик? Ўйин бошланишига икки соат вақт қолганида Ассоциациядан қўнғироқ қилишиб, тўрт нафар ўйинчимиз майдонга тушишга рухсат йўқлигини айтишди, албатта бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Бугунги ўйинга мўлжаллаган режамиз ҳам, таркибимиз ҳам ўйин бошланиши олдидан ўзгариб кетди. Ўзларингиз кўрдиларингиз, иккинчи бўлимни яна иккита йўқотиш билан бошладик, бу ҳолат ҳам ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Бугун асосан ёш футболчиларимиз майдонга тушишди, улар ғалабага муносиб ўйнашди. Аниқ айтаман, ёш таркбимиз бугун ғалабага лойиқ эди. Бу ёшларимиз ўзбек футболининг келажаги. Бу футболчилар келгусида Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади. Биз Ўзбекистон футболи учун ишлаяпмиз. Демак, бу ёш футболчиларнинг келажаги олдинда.

Азиз Ғаниев бугунги учрашувда жароҳат олди, унинг жароҳати қанчалик жиддийлигини энди аниқлаймз. Умид қиламиз, унинг жароҳати жиддий эмаслигидан.

Биз шу футболчиларимиз билан ҳам мухлисларимиз учун мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Сўзим сўнггида бизга ишқибозлик қилаётган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.