fcnasaf.uz

  27 Dec 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев – тўрт карра Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи

Хабарингиз бор, кеча Тошкент шаҳридаги Зарафшон концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Йил якунига бағишланган кечада Абдувоҳид Неъматовнинг «йилнинг энг яхши ёш футболчиси», севимли жамоамиз «Насаф» эса «мухлислар меҳри»ни қозонган жамоа сифатида эътироф этилди.

Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида мухлислар меҳрини қозонган клубимизнинг яна бир иқтидорли вакили Ойбек Бозоров Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳозирги кунда Италия чемпионатида тўп сураётган Элдор Шомуродов ва «Пахтакор» аъзоси Жалолиддин Машариповлар билан рақобат олиб борди. 

Марко Станоевичнинг Суперлига доирасида АГМК жамоаси дарвозасига урган голи ҳам Суперлиганинг энг чиройли голлари учлигидан жой олди.

Жамоамиз ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эса тўп урарлар баҳсида Драган Черандан сўнг 17 гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

Суперлига 2020 йил рамзий терма жамоасидан уч нафар футболчимиз Бобир Абдихолиқов, Марко Станоевич, Абдувоҳид Неъматовлар ўрин эгаллашди.

Ва ниҳоят Рўзиқул Бердиев Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энга яхши мураббийи деб топилди. Рўзиқул Сагдуллаевич бу совринни ўз фаолияти давомида тўртинчи маротаба қўлга киритди (2013, 2016, 2017, 2020) ва бу борда ҳам Ўзбекистоннинг афсонавий мураббийи Юрий Саркисяндан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Юрий Вазгенович беш маротаба ушбу совринни қўлга киритган.

Жамоамиз «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» Рўзиқул Бердиев қўл остида тўрт карра бронза (2013,2014,2015,2016), икки маротаба кумуш (2017, 2020), Ўзбекистон Кубоги (2015), Ўзбекистон Супер кубоги (2016) каби совринларни қўлга киритган.