fcnasaf.uz

  20 Oct 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Стандартлардан унумли фойдаландик“

“Насаф“-“Андижон“ жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйинни “Андижон” жамоасидан кутган эдик. Уларнинг ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишларини тахмин қилгандик. Бугун бунга амин бўлдик. Улар бугун беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилишди.

- Беллашувдан олдин йигитларга стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишимиз кераклигини таъкидлаган эдим.Буни уддасидан чиқдик. Иккита стандартдан гол киритганимиздан сўнг улар ҳимояда тўрт киши бўлиб ҳаракатлана бошлашди. Шундан сўнг бизда кўпроқ имконият бўлди ва биз қарши ҳужумда битда гол киритдик. Стандарт вазиятлардан киритган голларимиз “Андижон” жамоасининг режаларини бузиб юборди.