fcnasaf.uz

  14 Mar 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимиз кучли эди“

Суперлига 3-турдан ўрин олган “Сурхон” ва “Насаф” беллашувидан сўнг жамоамиз устози матбуот анжуманининг биринчи қисмида иштирок этди.

“Бугунги рақибимиз жиддий ва анча кучли эди. Улар бугун ўз майдонида ҳаракат қилди. Рақибимизни яхши ўрганган эдик. Охирги ўйинларни кўрганимизда асосан узун паслар ва стандарт вазиятларда хавфли кўриниш олишди. Табиийки, биринчи рақам остида ўйнашини кутгандик. Биз буни билган ҳолда майдонга чиқдик. Уларнинг кучли томонларини сезган ҳолда диққат ва эътиборни йўқотишмади. Қарши ҳужумларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозимлигини тушунтиргандик. Кўплаб вазиятлар содир этганимизга қарамасдан иккитасини голга айлантиришни уддаладик. Муҳими рақиб майдонида 3 очкони қўлга киритдик.

Ҳакамлар бугунги беллашувни жуда яхши бошқаришди, хатолар кам кузатилди. Биз доим йигитларни тоза ва ҳалол ўйинга тайёрлаймиз. Бизга бекорга ҳар йили фэйр-плей совринини беришмайди. Футболда айёрликлар бўлиб туради. Аммо, ғалаба учун барча нарсани қилиш керак. Мен ўйлайманки шогирдларим ётиб олиб ўйинни чўзгани йўқ. Улар ғалабага муносиб ҳаракат қилишди.

Умар Эшмуродов жамоамизга қайтишни истади. Иккала томон келишган ҳолда уни жамоага қайтардик. Абдувоҳид Неъматов жароҳатдан сўнг тикланмоқда. Умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. Кейинги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз. Машҳур Муҳаммаджонов қишки йиғинларимиздаги ўртоқлик ўйинларида асосий дарвозабонимиз бўлди”- деди Рўзиқул Бердиев.