fcnasaf.uz

  23 Nov 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Қувватовнинг ҳаракатлари қизил карточкага мос эди”

Coca Cola суперлигаси 24-тур “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда озроқ суст ҳаракат қилдик. Режамиз бўйича қарши ҳужумларда ҳаркат қилишимиз керак эди. Бир неча вазиятлар ҳам ярата олдик аммо улардан фойдалана билмадик. Бунинг устига кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик.

- Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик.  Биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Чемпион жамоани ҳам шошириб қўйдик. Лекин рақибимиз салоҳияти ва маҳорати жиҳатидан биздан устун. Шунинг учун улар бугун ғалабага эришишди. Чемпион жамоага қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Бунинг учун футболчиларга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.