fcnasaf.uz

  13 Sep 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Қўқонда ҳамиша шундай қизиқ ўйин бўлади”

Бугун бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Насаф” (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун очиқ ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугунги режамиз асосан ҳимояга эътибор қилиб,  қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган вазият ҳам қарши ҳужум меваси эди. Сўнгги дақиқаларда Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандик. Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша ўйинларимиз очиқ ва қизиқарли бўлади. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади. Менимча ўйин мухлисларга манзур бўлди.

Бобур Абдухолиқов: - Бугунги ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Ўйин чиройли бўлди. Қаршидан келиб бизга далда бўлган мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.