fcnasaf.uz

  18 Mar 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Қизилқум” жуда тажрибали жамоа”

“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Хабарингиз бор бугунги беллашувга ОЧЛ мусобақасида  узоқ сафардан қайтиб, Навоийга келгандик. Очиғини айтаман, йўл азоби бугунги беллашувимизга таъсир ўтказишидан бироз хавотирда эдим. Шу боис таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдим. Лекин шогирдларим ўзларида куч топа олишди ва ғалаба учун курашишди. Тактик кўрсатмаларимизни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ўйиндан кейин жамоамизга қисқа танаффус эълон қилдик. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар олимпия терма жамоасига йўл олишади.

Драган Черан? У Қатардаги ўйинда жароҳатини янгилаб олди. Ҳозир даволаниш билан банд. Режамиз бўйича “Персеполис” ўйинига қадар сафимизга қайтиши керак.

“Қизилқум” жуда тажрибали жамоа. Ўтган икки турдаги мағлубият буларга қаттиқ таъсир қилгани аниқ эди. Шу боис бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа юқорида айтганимдек анча тажрибали. Бугун Геворкян ҳам жароҳатдан қайтиб, илк марта майдонга тушди. Жамоанинг ғалабали ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.