fcnasaf.uz

  28 Aug 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Ўз ўйинимизни намоиш қила олмадик”

Coca Cola суперлигаси 18-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

-  Ҳимояда жуда қўпол хато қилдик. Рақибни ўрганган вақтимизда Қўқонликлар стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишларини яхши билардик. Футболчиларга жарима майдончамиз атрофида иложи борича қоидани бузмаслик лозимлигини таъкидлаган эдим. Лекин барибир мен хавфсираган нарса бўлди. Ҳимоячимиз қўполлик ишлатиши натижасида рақибимизда имконият бўлди ва Ҳолмуҳаммедов вазиятдан унумли фойдаланди. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Тан олишимиз лозим ҳужум чизиғимизда ҳам муаммолар кузатилди. Ҳужумчиларимизда  яққол голли вазиятлар бўлмади.