fcnasaf.uz

  04 Nov 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Ўйинимизни бунданда кучайтиришимиз керак”

“Насаф” – “Нефтчи” (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввалом бор барча мухдисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун футболчиларимиз ажойиб жамоавий ўйин кўрсатишди. Шунингдек якка маҳоратларини ҳам намойиш этишди. Бугун айнан катта меҳнат эвазига ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд эта олдик. Биз “Нефтчи” жамоасини кўрсатаётган ўйинларини ўрганганимизда, жамоа иккинчи босқичда жуда яхши ўйин намойиш этаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳайдаров кейинги пайтларда жанговор жамоа шакллантира олди. Аммо бугунги ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди. Шунингдек кўпроқ тўпга ҳам эгалик қилдик. Йигитлар бир-бирлари билан яхши тушуниб, ҳаракат қилишди. Уларнинг бугунги ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Албатта, биз қолган ўйинларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказамиз. Ўйинимизни эса бунданда кучайтиришимиз керак. Бугун Дилшод Саитов ўзининг чемпионатдаги илк голини киритди, бундан ташқари яна бир ёш ўйинчимиз Ойбек Бозоров таркибимизда дебют учрашувини ўтказди. Ёшлар бизнинг доимо назоратимизда. Ўз устида кўпроқ ишлаб, ҳаракат қилаётган ёшларга шундай ишонч билдиришда давом этамиз. Бундай ёшлар тўхтаб қолмасдан, ишлашда давом этиши ва жамоамиз ютуқларига ўз ҳиссаларини қўшишга интилишлари керак.

Кейинги рақибимиз “Қизилқум” жамоаси бўлади. Бу жамоа қуйи олтиликдаги энг кучли ўйин кўрсатаётган ва  таркиби ҳам тажрибали ўйинчилардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Аммо биз Навоийда ҳам ижобий натижа учун майдонга тушамиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.