fcnasaf.uz

  23 Sep 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Рўзиқул Бердиев: “Натижа учун айбдормиз”

Coca Cola суперлигаси 20-тур “Насаф” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги беллашув ҳақида нима дейиш мумкин? Мухлислар олдида натижа учун айбдормиз. Буни ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Чунки охирга ўйинларда шижоатсиз ўйин кўрсатаябмиз. Лекин яна бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Сўнги беллашувларда кўп ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаябмиз. Кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнайдиган жамоани ҳимоясини ёриб ўтишга имконият топа олмаябмиз. Бу бизнинг асосий муаммомиз бўлиб қолаябди. Сўнги беллашувлар шуни кўрсатаябдики биз ҳудди ҳужумчиларсиз ҳаракатланаётгандекмиз. Бугунги учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар “Бухоро” жамоаси ҳимояда ўйнади. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди ва буни уддалашди. Йигитларга бугунги беллашув ҳудди шундай бўлишини такидлаган эдим ва улардан шошилмасдан ҳаракат қилишларни тайинлагандим. Аммо биринчи бўлимнинг ўрталарида футболчилармиз шошилиб ҳаракат қила бошлашди. Бу эса рақибимизнинг қарши ҳужумда эркин ҳаркат қилишига имконият яратди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамасдан бутун жамоа бўлиб бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Учрашувда яратган вазиятлармиз ғалаба қозонишга камлик қилди.