fcnasaf.uz

  02 Oct 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Рўзиқул Бердиев: “Мухлисларимизни ниҳоят хурсанд қила олдик”

“Насаф” – “Қизилқум” (4:2) учрашувидан сўнг, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугун ниҳоят яратилган вазиятлардан фойдалана олдик, натижада ғалаба қозондик. Дастлаб йигитларда ҳаяжон бўлди, аммо гол уриб олганимиздан сўнг бу ҳаяжон йўқолди ва майдонда эркин ҳаракат қилишди. Бугун ишончли ғалабага эришдик. Албатта “Қизилқум” жамоаси таркибида етарли даражада тажрибали ўйинчилар бор, шу орқали бизда бугун хавотир ҳам бор эди. Биз футболчиларимизга бугун рақибга нисбатан тезроқ ҳаракат қилишни уқтирган эдик. Футболчиларимиз бу кўрсатмамизни яхши бажаришди. Бугун ғалабамиз билан мухлисларимизни ниҳоят хурсанд қила олдик деб, ўйлайман.

Ғалаба биз учун жуда зарур ва муҳим эди. Бунга эришдик. Умуман биз футболчиларимизга доимо ғалаба зарурлигини уқтирамиз. Аммо ўйинда яратилган вазиятларни голга айлантира олмаслик, бизга доим панд беради. Бугун бу нарсага чек қўйдик. Жамоамиз таркибида иккинчи босқич олдидан катта ўзгаришлар бўлди. Айни пайтдаги жамоамиз таркиби, бирга машғулот ўтказаётганига ва ўйнаётганига икки ой бўлди, холос. Умид қиламанки, энди кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритамиз.